Latest news

03:03Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади  25 02:58А Серия. "Наполи" Римда "Рома"ни мағлуб этди  0 01:25Микель Артета: "Чемпион бўлишни истасак, шу руҳни сақлаб қолишимиз керак"  4 01:15Cамвел Бабаян — "Андижон" бош мураббийи  11 00:33Спаллетти "Ювентус" учун рекорд ўрнатди  1 00:07ОКМК сўнгги турда Олмалиқда "Машъал"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 23:30АПЛ. Қизиқарли кечган "Челси" ва "Арсенал" жамоалари ўртасидаги Лондон дербисида дуранг қайд этилди, "аристократлар" ўйиннинг катта қисмини ўн киши бўлиб ўтказишди  37 23:17"Андижон" сўнгги турда "Бунёдкор"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 22:25Исак "Ливерпул" сафидаги дебют голини урди  4 21:34"Реал" 50 млн евролик трансферни амалга оширишга тайёр  8 21:00АПЛ. "Ливерпуль" Лондонда "Вест Хэм"ни мағлуб этди  7 20:56А Серия. "Интер" Лаутаронинг дубли эвазига меҳмонда "Пиза"ни мағлуб этди  2 20:05Савиньо қишда "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкин  2 19:22Рэшфорд "Барселона"ни тарк этиб, ПСЖга ўтиши мумкин   4 19:02АПЛ. "Манчестер Юнайтед" Лондонда иродали ғалабага эришди  17

ФИФА “Бухоро”дан трансфер тақиқини олиб ташлади News

ФИФА “Бухоро”дан трансфер тақиқини олиб ташлади

Аввалроқ ФИФА Низоларни ҳал этиш палатаси “Бухоро” футбол клуби ва клубнинг собиқ футболчиси туркманистонлик Раҳат Жапаров ўртасидаги низоли вазият юзасидан қарор чиқариб, клубга футболчи олдидаги белгиланган қарздорликни тўлаш вазифасини юклаган эди.

Лекин мазкур қарор ижроси таъминланмагани боис ФИФА январь ойида “Бухоро” футбол клуби учун трансфер тақиқини кучга киритганди.

Кеча “Бухоро” ушбу футболчи олдидаги қарздорликни тўлиқ бартараф этди ва ишни ёпиш юзасидан ФИФАга мурожаат юборилди. ФИФА бугундан эътиборан мазкур ишни ёпди ва “Бухоро”дан трансфер тақиқини олиб ташлади.

Айни пайтда “Бухоро” шунингдек, ўтган мавсум клубда фаолият олиб борган тожикистонлик футболчи ва мураббийлари билан боғлиқ низоли вазиятни бартараф этиш устида иш олиб бормоқда.

Маълумот учун, ҳозирда трансфер тақиқи мавжуд клубларимиз 2 тани ташкил этмоқда – “Андижон” ва “Насаф”.

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика