Latest news

12:36"Қўқон-1912" сўнгги дақиқаларда иккита гол уриб, "Навбаҳор"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 11:18Варди - А Сериядаги илк голи ҳақида: "Бахтдан еттинчи осмондаман!"  0 10:48"Бавария" топ-5 лига клублар орасида тарихдаги энг яхши натижани қайд этди   5 10:15Бруну Фернандеш: "Криштиану билан вазият, Саудия Арабистони ва бошқа ҳамма нарса ҳақида гаплашдим"  3 09:44Роналду қандай қилиб, 40 ёшда ҳам яхши спорт формасини ушлаб тургани ҳақида гапирди  2 09:1538 ёшли Жейми Варди А Серияда дебют голини урди  2 09:12"Реал Мадрид" ва "Барселона". Эҳтимолий таркиблар ва бугун жамоага ёрдам бера олмайдиган футболчилар билан танишинг  10 08:46"Манчестер Юнайтед" афсонаси АПЛ шон-шуҳрат залидан жой олди  1 08:15Суперлига. Бугун Олмалиқда турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  10 07:48Бугун "Эл Классико"! "Реал" ва "Барселона"нинг бугунги учрашув қайдномаси билан танишинг  16 06:55Суперлига. "Қўқон-1912" – "Навбаҳор" 2:0  0 02:14АПЛ. "Брентфорд" ва "Ливерпуль" ўртасидаги шиддатли баҳсда дарвозаларга 5 та тўп киритилди  14 02:06Баҳрайн — 2025. III Осиё ўйинлари. Ўзбекистон Хитой билан дуранг ўйнади  2 01:42Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Насср" меҳмонда "Ал Хазем"ни енгди, Феликс ва Роналдудан гол  1 00:44Бундеслига. "Бавария" ва "Боруссия Дортмунд"да ғалаба  1

ФИФА бошқа мамлакатдан қалбаки паспорт олган футболчи юзасидан текширув бошлади News

ФИФА бошқа мамлакатдан қалбаки паспорт олган футболчи юзасидан текширув бошлади

Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) Чили футбол ассоциациясининг Эквадор ҳимоячиси Байрон Кастильо колумбиялик эканлиги ва қалбаки ҳужжатлар билан ўйнагани ҳақидаги айбловлари юзасидан текширув бошлади.

ФИФА расмий сайти хабарига кўра, Чили футбол ассоциацияси ФИФА тартиб-интизом қўмитасига шикоят аризаси билан мурожаат қилиб, унда Кастильога Эквадор фуқаролигини бериш бўйича ҳужжатларнинг сохталаштирилгани бўйича бир қатор айбловларни илгари сурган.

Чилиликлар Эквадор терма жамоаси ҳимоячиси иштирок этган ЖЧ-2022 саралаш босқичидаги барча саккизта ўйинда техник мағлубият қайд этилишини талаб қилмоқда.

Терговнинг бориши ҳақида батафсил маълумот яқин вақтларда тақдим этилади.

Эквадор терма жамоаси 26 очко жамғариб, турнирга тўғридан-тўғри йўлланма берувчи жаҳон чемпионати саралаш турнири турнир жадвалида тўртинчи ўринни эгаллади. Чили терма жамоаси эса 19 очко билан 7-ўринда бормоқда.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика