ФИФА Беккенбауэрни кўрсатма бермаганлиги учун жазолаши мумкин
10 jun 2014 08:41
News
ФИФА Беккенбауэрни кўрсатма бермаганлиги учун жазолаши мумкин
ФИФА этика Қўмитаси бош терговчиси, АҚШ прокурори Майкл Гарсия “Бавария” президенти Франц Беккенбауэрдан ЖЧ-2018 ва ЖЧ-2022 бўйича тегишли кўрсатмаларни ололмади.
Маълумки, айнан Гарсия бир неча ойдан бери Россия ва Қатарга жаҳон чемпионати мезбонлигини топширишда қонун бузилганлигини исботлаш учун тергов олиб боряпти. Шу мақсадда у икки бор Беккенбауэрга электрон почта орқали мактуб жўнатган. Аммо ҳар икки сафар ҳам 68 ёшли Франц бу мактубларни почтасидан ўчириб, бекор қилган.
Аввалроқ, Гарсия ФИФА ва УЕФАнинг кўплаб амалдорлари, шу жумладан ҳар икки ташкилот президентлари – Йозеф Блаттер ва Мишель Платинини ҳам сўроқ қилганди. Беккенбауэр ҳам 2010 йили бўлажак жаҳон чемпионати мезбонларини аниқлаб берган ФИФА ижроқўми таркибига кирган.
Ўз ўрнида Франц инглиз тилида мактуб олганлигини тасдиқлади, лекин немис тилида бўлмаганлиги учун уни эътиборсиз қолдирганлигини айтган. Энди Беккенбауэр ФИФА регламентини бузганлиги учун моддий жарима тўлаш, ўз лавозимидан маълум муддатга четлатиш каби жазога тортилиши мумкин.

Link :
Source : olamsport.com
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments