ФИФА АҚШ федерациясидан ЖЧ-2022га тайёргарлик кўришни сўради
13 jun 2014 10:59
News
ФИФА АҚШ федерациясидан ЖЧ-2022га тайёргарлик кўришни сўради
ESPN журналисти Хорхе Рамос “Твиттер”даги ўз саҳифасида ФИФА вакиллари АҚШ футбол федерацияси раҳбарлари билан боғланиб, ЖЧ-2022га тайёргарлик кўришни сўраб, мурожаат қилганини ёзди.
Эслатиб ўтамиз, 2022 йилги жаҳон чемпионати Қатарда ўтказилиши белгилаб қўйилган. Аммо, ФИФА собиқ вице-президенти Муҳаммад бин Ҳаммамнинг ушбу мундиал мезбонлигини қўлга киритиш учун 5 миллион АҚШ доллари миқдорида пора берганлиги ҳақидаги хабарлар тарқалганидан сўнг ушбу ЖЧнинг ўтказилиши сўроқ остида қолмоқда.
Таъкидлаш жоиз, овоз бериш жараёнининг тўртинчи босқичида Қатар 14 та овоз тўплаган бўлса, АҚШ 8 та овозга эга бўлганди. Бин Ҳаммамга қўйилаётган айблов тасдиқланса, ЖЧ-2022 мезбонлиги АҚШга топширилади.

Link :
Source : olamsport.com
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments