Latest news

02:47Португалия — УЕФА Миллатлар лигаси соҳиби! Португаллар финалда испанларни пенальтилар серияси орқали мағлуб этишди  143 00:51Забарний "Борнмут"га ПСЖга ўтмоқчи эканини айтди, ҳимоячи учун 70 млн евро талаб қилишмоқда  1 00:25"Манчестер Сити"нинг 70 млн евролик бўлажак трансфери тиббий кўрикдан ўтди  2 23:50Жоб Беллингемнинг янги клуби маълум  0 23:22"Байер" Вирцни 140 млн евро эвазига "Ливерпуль"га сотадими?  2 22:35Қатар терма жамоаси Тошкентга етиб келди  6 22:15Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон ва Россиянинг 21 ёшгача бўлган жамоалари ўртасидаги ўйинда 9 та гол урилди  43 22:10Ўзбекистон кубоги. "Динамо" 1/8 финалнинг илк ўйинида "Лочин"ни тор-мор этди  12 21:43Ўзбекистон терма жамоасининг бугунги машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 21:34Аарон Ремзи фаолиятини Мексикада давом эттиради  1 21:10Абдулла Абдуллаев: "Энди янада юқори мақсадлар қўйиб, мундиалда яхши натижалар қайд этишга ҳаракат қиламиз"  11 20:44Ўзбекистон U-16 назорат ўйинида Россия U-16га йирик ҳисобда мағлуб бўлди  18 20:24Одил Ҳамробеков: "Нималар қилиб қўйганимизни тўлиқ ҳис қила олмаяпман"  14 20:00УЕФА Миллатлар лигаси. Франция учинчи ўрин учун баҳсда Германияни мағлубиятга учратди  29 19:54Про лига. "ФарДУ" ва "Арал" ўртасидаги ўйин тақдирини ягона гол ҳал қилди  5

ФИФА амалдорлари совурган пуллар News

ФИФА амалдорлари совурган пуллар

Tags :  ФИФА
ФИФА билан боғлиқ можаро тобора жиддий кўриниш олиб боряпти.


Кўплаб амалдорларнинг пора олгани исботланди. Қизиғи, улар осон йўл билан топилган пулларни шундай тарзда сарфлаб юборишган. Можароларга аралашган шахсларнинг қинғир иш орқали топилган маблағни қандай сарфлашгани хусусида ушбу мақолада тўхталиб ўтамиз.

Футбол Цюрихга янги анъана тақдим этди – амалдорларнинг ФИФА штаб-квартирасида бирор йиғилишда қамоққа олиниши. Деярли барча топ-бошқарувчилар сирли йўл билан полицияга ҳашаматли “Baur au Lac” меҳмонхонасидан олиб кетиляпти. Худди озодликдаги сўнгги тунни ҳашамат оғушида ўтказгандек. Ўтган ҳафтада Жанубий ва Марказий Америка футбол конфедерациялари раҳбарлари бунга дучор бўлишди. Яна 16 нафар раҳбарга коррупцияга алоқадорликда айблов сурилди. Олинган пора миқдори 200 миллион доллардан ошиб кетди ва бу ҳали охирги рақам эмаслиги айтилмоқда.

Бунча пулни қаерга сарфлаш мумкин? Шу ўринда ФИФА ижроия қўмитасида 1990-йиллардан 2013 йилгача ишлаган Чак Блейзер ва ФИФАнинг собиқ вице-президенти Жеффри Уэббнинг пулларни нимага ишлатганини кўриб чиқамиз.

Чак Блейзер

Блейзер ҳамкасблари билан Франция-98 ва ЖАР-2010 мундиаллари учун телеҳуқуқларни сотишда пора олганини тан олганидан кейин футболдаги ҳар қандай фаолиятдан умрбод четлатилган.

Шимолий ва Марказий Америка ҳамда Кариб мамлакатлари футбол конфедерациясида Блейзер бош котиб сифатида узоқ муддат ишлаган. Ташкилот Нью-Йоркдаги машҳур “Trump Tower” биносининг 17-қаватини тўлиқлигича ижарага олган. Йўлга вақт кетмаслиги ва ойнадан ажойиб кўринишга эга бўлиш учун Блейзер бинонинг 49-қаватидаги апартаментларни ойига 18 минг долларга ижарага олган.

Бироқ бу ҳаммаси эмас: амалдор яна бир қўшни квартирага ўзининг гапга бўйсунмас мушуклари учун пул тўлаган! Ажойиб эшитилади: мушуклар учун квартира. Бу Блейзерга ҳар ойда 6 минг долларга тушган.

“New York Daily News” маълумотларига кўра, баъзи пайтда Блейзернинг эринчоқлиги тутган ва офисга тушишдан чарчаган. Ўз уйида боксчилар трусисини кийган ҳолда кроватдан бошини кўтармаган ҳолда ишлаган. Чакнинг имзоси талаб қилинган тақдирда ходимлар лифтда унинг уйига кўтарилган.

“Макс” лақабли севимли тўтисини озиқлантириш учун Чак фермерлардан янги сўйилган товуқ оёқларини сотиб олган.

Пора сифатида Блейзер жами 15 миллион доллардан ортиқроқ маблағ олган. Расмий тушумларидан солиқни тўлаб боришни ўзига эп кўрмаган. Шу сабабли 2011 йил у тергов ишларига ёрдам бериб, бир қатор ҳамкорлари ҳақида маълумотларни айтиб берган.

Жеффри Уэбб

Уэбб ўғирлик, фирибгарлик ва пулни ювишда айбини тан олгани боис 6 миллион долларлик жаримага тортилган.

Ёзда у турмадан 10 миллион доллар миқдорида гаров пулини тўлагани боис қўйиб юборилган. Амалдор ва унинг яқинларида бунча пул бўлмагани учун гаровда қимматли бойликлардан фойдаланишга тўғри келган. Булар қуйидагилар эди:

– “Rolex” ва “Сartier Roadster” маркасида 5 дона соат.

– “Hublot”, “Breitling”, “Panerai” брендларининг қимматбаҳо соатлари.

– “Royal Oak Offshore” соати.

– “Ferrari”нинг 2015 йил чиқарилган машинаси.

– “Range Rover”нинг 2014 йил чиқарилган машинаси.

– “Mercedes-Benz”нинг 2003 йил чиқарилган машинаси.

– Хотинининг зеб-зийнатлари: бриллант узук, қимматбаҳо тошлардан иборат браслет, ёқутли зийнат, бриллиантли тақинчоқлар.

– нақд 400 минг доллар.

– 10 ер участкаси.

Кўриниб турибдики, ФИФАда бошқарув даври анча қулай ва шонли бўлган.


Беҳзод НАЗАРОВ тайёрлади.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика