Latest news

00:10"Манчестер Сити" "Палермо"га қарши ўртоқлик ўйини ўтказмоқда, Ҳусанов илк дақиқалардан майдонда (онлайн ҳисоб)  12 00:03"Барселона" Иньигонинг кетишини эълон қилди. Ҳимоячи "Ал Насср"га ўтмоқда  0 23:25Одил Абдумажидов: "Хато қилишга ҳаққимиз йўқ, "Қўқон-1912" билан 6 очколик ўйин бўлади"  0 22:49Ўртоқлик ўйинлари. МЮ пенальтилар сериясида "Фиорентина"дан устун келди, "Милан" "Лидс" билан дуранг ўйнади, "Арсенал" "Атлетик"ни таслим этди, "Рома" ва "Атлетико" эса инглиз клубларини мағлуб этди  1 22:33Риза Айвазов Мўғулистон клубига ўтди  5 22:11"Ньюкасл" 40 млн евролик трансферни амалга оширмоқда  0 21:37"Реал" собиқ футболчиси Эден Азар ПСЖга ўтиши мумкин эди  0 21:10Расман: Достон Турсунов Гонконг клубига ўтди  2 20:30"Ал Насср" Коман учун "Бавария"га 30 миллион евро таклиф қилишга тайёр  3 20:01Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Индонезиядаги халқаро ўртоқлик турнирида иштирок этиш учун Меданга йўл олди. Таркиб маълум  3 19:06"Пахтакор" клуби спорт директори "Бунёдкор" стадиони майсаси ҳақида нима дейди?  11 19:00"Пахтакор-79" хотирасига ўтказиладиган учрашувга Россия терма жамоасидан Тошкентга кимлар келади?  19 18:17Суперлига 17-тур рамзий терма жамоаси  2 17:32Суперлигада 17-турнинг энг яхшилари   1 16:49"Бунёдкор" ва "Шўртан" ўзаро дуранг қайд этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0

Февзи Давлетов: "Учинчи голни анча олдин уришимиз керак эди" News

Февзи Давлетов: "Учинчи голни анча олдин уришимиз керак эди"

Ўзбекистон Кубоги доирасида "Андижон"га қарши ўйиндан кейин "Сурхон" бош мураббийи Февзи Давлетов матбуот анжуманида қатнашди.

- Тиғиз тақвимни ҳисобга олган ҳолда бугун айрим ротацияларга қўл ургандик ва камроқ ўйин амалиётига эга бўлаётганларга имкон бердик. Дастлабки 15-20 дақиқаликда яхши ҳужумлар қилдик, голлар урдик. Икки тўп фарқидан кейин ҳимояда ўйнадик. Таркибда ушбу мавсумда кам ўйнаётганлар кўпчилик бўлгани сезилди, улар босимга дош бера олишмади. Стандартдан гол қўйиб юбордик, вазиятларда охиригача ўйнай олмадик. Ушбу жиҳатда яхшироқ ҳаракат қилиш учун ишлашда давом этамиз. Танаффусда айрим жиҳатларни тўғриладик, футболчиларга керакли кўрсатмаларни бердик. Иккинчи бўлимда юзага келтирилган вазиятлардан учинчи голни эртароқ уриб олишимиз керак эди. Бироқ вазиятлардан фойдаланиш бизни қийнади. Учинчи гол учун етарлича вазият яратгандик. Йигитлар бугун яхши ҳаракат қилишди, уларни ғалаба билан табриклайман. Иккинчи бўлимнинг катта қисмини ҳимояда ўтказдик. Ҳимоячилар ёмон ўйнашмади, ҳа, хатолар бор эди. Умуман олганда барчаси яхши бўлди.

- "Сурхон" 2:1 ҳисобида ғалаба қозонаётган пайтда чуқур ҳимояга ётиб олди ва фақатгина иккинчи тўп учун ўйнашга ҳаракат қилди. Бу ҳолатга фикрингиз.

- Хато шунда бўлдики, биз жуда чуқур ҳимояга ётиб олдик. Биз бунга қадар вертикал тўп оширишларни қайтаришни кўп ишлагандик. Танаффусда эса футболчиларга диагонал паслар кўпроқ бўлигини айтгандик, бироқ бунинг устида етарлича ишламагандик. Ўтказиб юборилган иккинчи гол айнан шу хато орқали киритилди. Шундай бўлса ҳам биз кўп вазиятлар яратдик ва буни нормал ҳолат деб ҳисоблайман.

- "Динамо" ва "Лочин"га қарши ўйинларда қандай тактика асосида жамоани ўйнатасиз? Бугунги ротация фақатгина тақвим зичлиги сабабли қилиндими ёки кубокдаги кейинги ўйинларда ҳам ротацияга қўл уриладими?

- Ротация бўлади. Ҳозир ҳар 4-5 кунда ўйин ўтказяпмиз. Олдимиздаги ҳар бир учрашув қизиқ бўлади, шу сабабли тезда тикланиб, навбатдаги баҳсларга жиддийроқ тарзда тайёр бўлиш керак. 

- Ушбу мавсум "Сурхон"да яширин тўпурар пайдо бўлди. Рақобатда бошқа ҳужумчилардан устун бўлаётган Муҳаммад-Али Абдураҳмонов ҳақида нима дея оласиз?

- Ҳайдаров жароҳати сабабли мавсумолди йиғинларни ўтказиб юборди. Январь ойида айнан шу сабабли майдондан ташқарида бўлди. Ҳозир у оптимал ҳолатида эмас. У ҳали ўз даражасига қайтиши керак. Ўйинда, машғулотда унинг ишлайдиган жиҳатлари жуда кўп.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика