Latest news

16:54“Бунёдкор” Кривокапич билан шартномани икки йилга узайтирди  1 16:20"Астон Вилла" – "Арсенал". Таркиблар маълум  2 15:55"Барселона" туман туфайли "Бетис" билан ўйинга ўз вақтида учиб кетолмади  1 15:21"Машъал"ни Суперлигада олиб қолган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 15:03"ЎФФ Президенти кубоги" мусобақасида 4-тур учрашувлари ортда қолди  0 14:31"Қўқон-1912"ни Суперлигада олиб қолган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 14:11Эшитдик-да! Ўзбекистон Португалия билан ўйнамайди  24 13:48Колумбия ЖЧда Осиё жамоаларига қарши 3 марта ўйнаган  10 13:38Ўзбекистонлик ҳакамлар “SEA Games Thailand 2025” мусобақасида фаолиятини давом эттиради  0 13:05Португалиянинг ЖЧда Осиё жамоаларига қарши статистикаси қандай?  15 12:23"Манчестер Сити" етакчиси "Реал"га қарши ўйнамаслиги мумкин  2 12:15TVCOM'да бугунги ўйинлар: “Ман Сити”, “Барса” ва бошқалар  1 11:55Йозеф Блаттер: "Саудия Арабистони дунё футболини бошқармоқда"  7 11:35Арне Слот "Ливерпуль"нинг асосий мақсадини айтди  0 11:15Суперлига-2025. Ким пенальтилардан кўп жабр кўрди?  5

Февзи Давлетов: "Рақиб кўп вазиятларга эга бўлди, аммо Потапов жамоани қутқарди" News

Февзи Давлетов: "Рақиб кўп вазиятларга эга бўлди, аммо Потапов жамоани қутқарди"

Суперлиганинг 5-туридан ўрин олган "Насаф" - "Сурхон" (1:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Февзи Давлетов матбуот анжуманида иштирок этди.

"Биринчи бўлимда жуда кўп хатоларга йўл қўйдик. "Насаф" эса хатоларни кечирмайдиган жамоа. Рақиб кўп вазиятларга эга бўлди, аммо Потапов жамоани қутқарди. Ўтказиб юборган голимизда, айнан ҳимоячилар Потаповга ёрдамга келиши керак эди. Танаффусдан кейин эса ўзгаришларга қўл урдик. Ҳужумга ўтишга ҳаракат қилдик, аммо қизил карточкадан сўнг агрессивроқ ўйнашимиз керак эди. Иккита ёки учта вазиятларга эга бўлдик, аммо улардан фойдалана олмадик. Ушбу жабҳада яхшироқ ишлашимиз керак экан. "Насаф" жуда яхши ҳимояланди" - дея фикр билдирди Февзи Давлетов бугунги баҳс ҳақида.


- "Сурхон" бугунги ўйинда ўз олдига қандай мақсад қўйган эди?

- Биз ҳар бир ўйинда ғалаба қозонишни кўзлаймиз. Бугунги учрашув ҳам бундан истисно эмас.

- Ўтган мавсумда "Сурхон" жамоасининг ҳужум чизиғи анча яхши эди. Жорий мавсумда эса жамоа ҳужумда муаммоларга дуч келаётгандек...

- Ҳа, бизга агрессия етишмаяпти.

- Ўтган турда Потапов майдонга қайтди ва "Сурхон" ғалаба қозонди. Бугун эса у жамоани кўп маротаба қутқарди. Дастлабки уч турда у нега захирада қолиб кетди?

- Артём январь ва февраль ойларини жароҳат туфайли ўтказиб юборди ва шу сабабли мавсумга тўлиқ тайёргарлик кўра олмади. Ундан олдинги ўйинларда эса қандай голлар ўтказиб юборганимизни кўрдингиз. Йўқ жойдан хатоларга йўл қилдик ва голлар ўтказиб юбордик. Бугун Артём жамоани қутқарди.

- Биринчи бўлимда жамоангиз чиройли футбол намойиш этди, танаффусдан кейин эса вақтини чўзиш ва шунга ўхшаш жамоага ярашмайдиган ишлар кузатилди. Бундай ҳолатлар рўй беришига бош мураббийнинг кўрсатмалари сабаб бўлдими?

- Йўқ, албатта. Бундай ҳолат ҳиссиётлар сабабли.

- Бугунги ҳакамликни қандай баҳолайсиз?

- Ҳакамларнинг қарорига баҳо берадиган комиссия бор. Мен фақатгина ўз жамоамнинг ўйини ҳақида гапиришим мумкин.

- Ҳамиджоновга сариқ карточка кўрсатилган вазиятда сиз футболчига тинчлан дегандек кўрсатма бердингиз. Футболчи эса сизга нисбатан кескин эътироз билдирди. Шундан сўнг футболчи захирага олинди. Ҳамиджоновнинг реакциясини қандай қабул қилдингиз?

- Унинг ўтган мавсумдаги ҳаракатларини ҳам кўрган эдингиз. Ҳакам карточка кўрсатмоқда, бундай вазиятда четда ўтиш керак. Қўшимча гап-сўзнинг нима кераги бор. У эмоцияларга берилиб кетди. Иккинчи сариқ карточкани ишлаб олмаслиги учун захирага олдик. Ўтган мавсумда у қизил карточка олган эди, эсингизда бўлса.



Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика