Latest news

19:44Кубок финалида "Навбаҳор" дарвозасини ишғол этган футболчи энди "лочин"га айланадими?  3 19:21Йилнинг энг яхши хорижлик футболчиси эълон қилинди  1 19:00Championat.asia ва Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасида ноябрь ойи якунларини сарҳисоб қилди  1 18:39"Навбаҳор" бир қатор легионерлари билан хайрлашди  5 18:19"Локомотив"га дарвозабон керак: "Навбаҳор" аъзоси — асосий номзод  3 17:58Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Эронни мағлуб этди  2 17:33"Футбол олами". Сўнгги тур тафсилотлари  0 16:56"Ювентус" етакчисининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  0 16:33ФИФА VAR'дан фойдаланишга ўзгартиришлар киритмоқчи  3 16:05"Андижон" Ўзбекистон терма жамоаси аъзосини жалб қилмоқчи  13 15:39Аёллар Осиё Чемпионлар Лигаси: "Севинч" ("Насаф") қачон ўйнайди?  2 15:20TVCOM'да бугунги ўйинлар: "Барселона", "Ман Сити" ва бошқалар  1 15:14"Навбаҳор" Раҳмоналиевга даъвогарлик қилмоқда  7 14:52ПФЛ "Йил кашфиёти"ни эълон қилди  7 14:28"Арсенал" "Челси"га қарши ўйиндан кейин жаримага тортилиши мумкин. Нима учун?  0

Февзи Давлетов: "Потапов ички муаммолар сабаб ўйинларда ўйнамаётганди" News

Февзи Давлетов: "Потапов ички муаммолар сабаб ўйинларда ўйнамаётганди"

Суперлиганинг 21-тури доирасида "Насаф" майдонидаги дурангдан кейин "Сурхон" бош мураббийи Февзи Давлетов фикрларини билдирди.


- Ўйин ҳудди биринчи даврадаги каби ўтди. "Насаф" бизнинг йигитларнинг хатоларини кутишини билгандик. Улар позицион ўйнашди ва иккинчи ҳудудда бизни кутиб олишди. Дастлабки 15-20 дақиқаликда ўтиш фазаларида бизда хатоликлар кузатилди ва ишланмалар кўринмади. Бугун ҳам "Насаф" ҳудди биринчи даврадагидек кичик хатодан кейин жазолади. Қизил карточкагача ўйин ўртача темпда кетаётганди, четлатишдан кейин эса босим кучайиб кетди. Яъни, барча ҳиссиётларга берилиб кетиб, ўйинни очиб юборишди. Йигитлардан мамнунман, улар ўйинга бўлган режани амалга ошира олишди.

- Гарчи бугун жамоангиз пешқадамга қарши ўйнаган бўлса-да, ҳужум триосида ёшлар ҳаракат қилди: Асилбек Жумаев, Абдуғофур Ҳайдаров ҳамда Сарвар Абдуҳамидов. Сизнингча, улар бугунги босимни енга олишдими?

- Агарда ўйинга қарайдиган бўлсак, Абдуҳамидов биринчи бўлимда йўқолиб қолди. Асилбек Жумаев эса бунга қадар ҳам катта ўйинларда қатнашган ва унда бу нормал ҳолат. Уларнинг барчаси ўзларини яхши кўрсата олишди. Бундай стадионда, бундай мухлислар қаршисида ўйнаш ёқимли. Бу стадионда ёмон ўйнаб бўлмайди. Кучни 100 фоиз эмас, 150 фоиз ишлатиш керак бўлади. Бугун ушбу футболчилар яхши курашишди ва бу яққол кўринди.

- "Сурхон" иккинчи бўлимда фаолроқ ўйин кўрсатди. Жамоангиз иккинчи бўлимда ўйинни кучайтирдими ёки "Насаф" ташлаб юбордими?

- Боя айтганимдек, бу ўйин биринчи даврадаги ўйинни эслатиб юборди. Улар гол уриб олганидан кейин бизни иккинчи ҳудудда кутиб олишни бошлади ва хатоларимизни кутди. Бугун ҳам бу такрорланди. Табиийки, ҳисобни тенглаштириш учун олдинга ўтиш керак. "Насаф"да бугун вазиятлар етарлича эди, лекин реализация уларга муаммо бўлди. Биз тўғри ўйнадик. Қизил карточкалардан чиқиб кета олмаяпмиз. Бу ёмон ҳолат. 

- Бугун жамоага ёрдам бера олмаган 3 асосий футболчининг ўрнига туширилганлар асосий футболчиларнинг ўрнини боса олишдими?

- Биринчи бўлимда яхши ўйнашди. Улар Абдихолиқов, Насруллаев ва Мозговойни босим остида ушлашди. Бугун улар фаол бўлишди. Уларда вазиятлардан фойдаланиш муаммо бўлди. Бизда дарвозабон яхши ҳаракат қилди.

- Потапов бунга қадар кўринмай қолганди. Унинг жароҳати бормиди?

- Ички муаммолар бор эди.

- Бугун Беҳзод Шамсиев "Сурхон"да илк марта сардор сифатида майдонга тушди. Унинг етакчилик қобилиятини қандай баҳолайсиз? Шунингдек, ёш футболчи Асилбек Жумаев ёш бўлишига қарамасдан жамоа таркибидаги 50-учрашувида қатнашди.

- Шамсиев бугун сардорликка лойиқ ўйин кўрсатди. Асилбек эса ўтган йилдан бери асосий футболчи. Энди у ёш бола эмас. Паспортдагина у ёш бола. Майдонда эса ҳар доим фаол, барча вазифаларни бажармоқда.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика