Latest news

20:05Расман: "Пахтакор" футболчиси "Навбаҳор"га ўтди!  0 19:49"Нефтчи"ни яна бир футболчи тарк этди  0 19:33Эшитдик-да! Диёр Холматов жамоасини ўзгартирмоқда  9 19:27Инсайд тасдиқланди: Игорь Голбан энди "Андижон"да!  8 19:10Трент қанча муддатга сафдан чиққани эълон қилинди  4 18:45"Хоразм" етакчиси фаолиятини "Андижон"да давом эттиради  7 18:28Қатар, Саудия Арабистони ва Малайзия клублари Забиҳилло Ўринбоевга даъвогар  4 18:08АПЛда ноябрь ойининг энг яхши мураббийи бўлишга даъвогарлар маълум  2 17:54Инсайд тасдиқланди: Жамшид Болтабоев "Андижон" шарафини ҳимоя қилади  8 17:48Инсайд тасдиқланди: Дилшод Комилов — "Навбаҳор" футболчиси!  2 17:34Райс, Доку ва Фернандеш ва бошқалар: АПЛда ой футболчиси аниқланмоқда  2 17:18Расман: "Навбаҳор" "Андижон" аъзосини трансфер қилди  10 17:00Transfermarkt: Энди Ўзбекистон Суперлигасида 1 миллион ва ундан қиммат 8 футболчи бор  4 16:3120 йилдан сўнг Ўзбекистонга қайтаётган Юрген Гёде охирги марта қайси жамоада ишлади?  15 16:04Расман: "Андижон" грузиялик футболчи трансферини эълон қилди  9

Февзи Давлетов: "Ўйиннинг бошида ўтказиб юборилган гол бизга салбий таъсир қилди" News

Февзи Давлетов: "Ўйиннинг бошида ўтказиб юборилган гол бизга салбий таъсир қилди"

Суперлиганинг 1-туридан ўрин олган "Қизилқум" - "Сурхон" (2:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Февзи Давлетов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

— Биринчидан, барчани янги мавсумнинг бошланиши билан табриклайман. Афсуски, ўтган мавсумдаги каби, биз яна мағлубият билан бошладик. Хатоларимиз бўлди, шу жумладан, ўз дарвозамизга гол ўтказишга сабаб бўлганлари ҳам. Бу эса жамоанинг шошилишига олиб келди. Биз имкониятлар яратдик, пенальти ҳам бўлди, лекин гол ура олмадик.

Иккинчи бўлимда биз ўйин тактикасига ўзгартиришлар киритдик, лекин бизга керакли натижага эришиш учун бироз етишмади. Энди хатоларимизни ўрганиб, ушбу ўйинни чуқур таҳлил қиламиз.

— Сизнингча, дарвозабон Даврон Мергановнинг ўйини қандай бўлди? Унинг ҳаракатлари ҳақида қандай фикрдасиз?

— Ҳозирча у жамоамизнинг асосий дарвозабони. Мураббийлар штаби қарори билан уни ушбу ўйинга тайёрладик. У майдонда бор кучи билан ҳаракат қилди. Биз бутун ўйинни ёзувдан тўлиқ кўриб чиқамиз ва бутун жамоанинг ўйинини таҳлил қиламиз

— "Қизилқум" ҳимояда жуда зич ўйнади ва ҳужумкор футболчиларимизга бўш ҳудуд қолдирмади. Сизнингча, бу нима билан боғлиқ?

— Аниқки, "Қизилқум" бизни ўрганиб чиққан. Рақиб бизга чизиқлар орасида бўш ҳудуд қолдирмади. Ўйлашимча, ўйиннинг бошида ўтказиб юборилган гол бизга салбий таъсир қилди. Аммо яна бир муҳим лаҳза – бу пенальти эди. Агар уни урганимизда, ўйин бошқача кечарди ва биз мувозанатни тиклашга муваффақ бўлардик. Иккинчи бўлимда ўйинни назорат қилишга ҳаракат қилдик, лекин бизда тўпни ҳимоядан ҳужумга олиб ўтишда муаммолар бўлди

— Иккинчи бўлимда майдонга тушган ҳужумчи Абдуғафур Хайдаров ўйинга жуда тез мослашди. У аслида асосий таркиб футболчиси эмасми?

— Биз иккинчи бўлимда ўйинимизни кучайтиришга қарор қилдик. Шуни ҳам инобатга олиш керакки, Абдураҳмонов кичик жароҳат олди. Хайдаров ҳаракат қилди, лекин дарҳол ўйинга кира олмади. Унга ўйиннинг охирги дақиқаларида бироз куч етишмади.

Rating: -1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика