Latest news

12:19Эмери "Астон Вилла"нинг тарихий сериясидан сўнг: "Биз чемпионликка даъвогар эмасмиз"  0 11:51"Менга фарқи йўқ": Рафинья ФИФА қарорига хотиржам муносабат билдирди  2 11:24Ўзбекистон U-21 терма жамоаси Доҳага етиб борди  0 10:46“Ал-Аҳли” - “Андижон” ўйинини ироқлик ҳакамлар бошқаришади  1 10:19Акаки Шулая воҳа жамоасига ўтишга яқин  1 09:48ПСЖ раҳбарияти тарихда ҳали ҳеч ким қилмаган ишни қилмоқчи  3 09:21Аббос Файзуллаев: "2026 йилда кўришгунча"  4 08:55Нури Шаҳин Шомуродов ҳақида фикр билдирди  13 08:27Файзуллаев ва Шомуродов рамзий терма жамоадан жой олишди  6 07:58Элит ОЧЛ. Бугун "Насаф" "Ал Иттиҳод" меҳмони бўлади  9 07:35Sofascore. Супер ўйин кўрсатган Файзуллаев ва Шомуродов неча баҳога лойиқ кўрилди?  10 02:01Италия Суперкубоги. Нереснинг дубли "Наполи"га соврин олиб берди  2 01:27Элит ОЧЛ. Ҳамробеков жамоаси сўнгги дақиқаларда ғалабани илиб кетди, "Ал Ҳилол" ва "Ал Аҳли" меҳмонда зафар қучишди  1 01:05"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"  21 00:26Ироқ. Шерзод Темировнинг голи "Эрбил"ни мағлубиятдан қутқариб қолди, у 8 та баҳсда 8 та гол урди  6

Февзи Давлетов: "Ўйин қизил карточкага қадар давом этди" News

Февзи Давлетов: "Ўйин қизил карточкага қадар давом этди"

Бугун бўлиб ўтган Суперлига 13-туридан ўрин олган "Шўртан" - "Сурхон" (2:1) ўйинидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Февзи Давлетов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Ўйин қизил карточкага қадар давом этди деб ўйлайман. Тезкор гол туфайли ҳисобни очдик, ҳаммаси яхши кетаётганди. Аммо ўйинчимиз майдондан четлатилгач, ҳаммаси ўзгариб кетди. Биз кўпроқ орқага қайтиб ҳимояни ўйлай бошладик. Хатоларга йўл қўйдик ва бунинг натижасида биринчи таймга қўшиб берилган дақиқаларда гол ўтказиб юбордик.

Танаффус пайтида йигитларга керакли кўрсатмаларни бердик. Ҳужумга кўпроқ бориш ҳақида уқтирдик, чунки ҳадеб ҳимояланиш яхши оқибатларга олиб келмаслигини тахмин қилгандик. Ўтказиб юборилган иккинчи гол эса умуман ортиқча бўлди. "Шўртан" охиригача характер кўрсатиб ғалабани илиб кетди. Рақиб жамоани ғалаба билан табриклайман, мухлисларимизга эса шунча узоқ масофа босиб бизни қўллашга келишгани учун миннатдорчилик билдираман.

- Россиялик Кирилл Колесниченко негадир кўринмай қолди?

- У биз билан хайрлашиб бошқа жамоага кетди. Шу боис у ҳақда гапиргандан маъни йўқ.



Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика