Latest news

14:56Гранд клублар "Ньюкасл" тарбияланувчиси учун курашмоқда  0 14:27"Реал" 3 та трансферни фойдали нархда амалга оширмоқчи  2 13:59"Интер" ва МЮ "Барселона" ҳимоячиси учун курашади  0 13:32Ана холос! Яхшибоев "Локомотив"да ўйнамайди  9 13:18МЮ футболчиси жароҳат олди  0 12:56"Ғазалкент" Elit Academy билан ҳамкорлик қилади   1 12:36ПСЖ асосий футболчиси билан янги шартномани келишиб олди  0 12:08"Динамо" ҳужумчиси ярим йилга сафдан чиқди  4 11:47"Гулистон" жамоасига бош мураббий тайинланди  2 11:24Адвокат Кюрасао терма жамоаси бош мураббийи лавозимини тарк этди  4 10:55Антуан Гризманн МЛС клубига ўтиши мумкин  2 10:23"Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси ҳайдовчилик гувоҳномасидан 6 ойга маҳрум қилинди  4 09:55Дибала фаолиятини Аргентинада давом эттириши мумкин  0 09:24Симеоне А Серия гранди билан келишувга эришди  2 08:52Нури Шахин: "20 йил ичида биринчи марта таътилда бўлдим"  0

Февзи Давлетов: "Жамоада ҳозирча ҳеч қандай ўзгаришлар йўқ, трансфер тақиқини раҳбарият ҳал қилади" News

Февзи Давлетов: "Жамоада ҳозирча ҳеч қандай ўзгаришлар йўқ, трансфер тақиқини раҳбарият ҳал қилади"

Ўзбекистон кубоги 1/8 финалидан ўрин олган "Металлург" — "Сурхон" учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Февзи Давлетов матбуот анжуманида иштирок этди.


- Ўйин ҳақида

- Аввало, йигитларни ғалаба билан табриклайман. Жамоамизни қўллаб-қувватлаш мухлислар узоқ йўлдан ташриф буюришди. Уларга миннатдорчилик билдираман. Кам вақт берилаётган футболчиларга имкон берилди. Бизда қизил карточкалар сабабли учта йўқотиш бор эди. Дмитрий Плетнёв қизишиб олиш машғулотларида жароҳат олди. Дастлабки 25 дақиқада ўйинга киришиб кета олмадик. Тўпни кўп йўқотдик. Таймнинг иккинчи ярмида эса ҳаммаси изига тушгандек бўлди. Вазиятни барқарорлаштириб, тўп билан кўпроқ муомала қила бошладик. Якунига етказиб қўйиш мумкин бўлган голли вазиятлар содир этдик ва гол урдик. Иккинчи бўлимда эса рақиб жамоа босим ўтказиб, юқорироқ интилишга ҳаракат қилди. Вазиятлардан иккинчи голни уришимиз керак эди. Кейин нимадир юз берди. 15-20 дақиқадан сўнг кўнгилдагидек ҳаракат қила олмадик ва гол қабул қилиб олдик. Йигитларга яна бир бор миннатдорчилик билдираман. 

- Потапов ва Ҳошимов жамоада қоладими ёки тарк этишадими?

- Ҳозирча жамоада ҳаммаси жойида, ҳозирча ҳеч қандай ўзгаришлар йўқ, Потапов машғулотлар ўтказмоқда. Улуғбек биз билан. Уларнинг бошқа жамоага ўтгани ҳақида маълумотлар йўқ. Ҳозирча ҳаммаси жойида. 

- "Сурхон"га қўйилган трансфер тақиқи жамоа режаларини қанчалик ўзгартириб юборди?

- Буни раҳбарият ҳал қилади. Мен бу ишлар юзасидан бирор масалани ҳал қилишга ҳақли эмасман. Ўйлашимча, бу муаммо яқин вақт ичида ҳал қилинади.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика