Latest news

17:31CA сафарда. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Осиё кубогига қандай тайёргарлик кўрди?  0 17:01"Сабаҳ" — "Капаз". Таркиблар маълум  0 16:22Анчелотти терма жамоаларнинг энг кўп маош олувчи мураббийига айланади  0 15:50"Челси" мавсум якунлангач, Росеньорни истеъфога чиқариши мумкин  2 15:17Нуньес АПЛга қайтиши мумкин  0 14:41Андрей Шумара — Тошев, Гесс, “Андижон” ва “Бухоро”даги хотиралар, Жаҳон чемпионати ҳақида  0 14:15"Манчестер Юнайтед" "Ньюкасл"нинг икки футболчисига қизиқмоқда  1 13:46"Реал" Чемпионлар Лигасида "Бенфика"дан мағлубиятга учраса, Арбелоани истеъфога чиқариши мумкин  8 13:07Кейн "Барселона"нинг қизиқиши ҳақида: "Мен буни мақтов сифатида қабул қиламан"  1 12:22Мбаппе "Реал"ни "Бавария" ярим ҳимоячисини сотиб олишга чақирмоқда  5 11:58Роналду: "Саудия Арабистонида бахтлиман, шу ерда қолишни истайман"  5 11:20"Бавария" Бруну Фернандешнинг трансфери бўйича қарор қабул қилди  1 10:51Жаҳон чемпиони "Ал Насср"га ўтишни истамоқда  4 10:26"Манчестер Юнайтед" "Реал" футболчиси учун 75 миллион евро тўлашга тайёр  1 10:02Кечаги учрашувда дубл қайд этган Роналду нималар деди?  3

Февзи Давлетов: "Гол ура олмасак, демак ғалаба йўқ" News

Февзи Давлетов: "Гол ура олмасак, демак ғалаба йўқ"

Ўзбекистон кубогининг 1-туридан ўрин олган "Сурхон" - "Олимпик" (0:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Февзи Давлетов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида


- Учрашув оғир ўтди. Ғалаба қозона олмадик, дуранг натижа қайд этилди. Ҳафта давомида ўйинга тайёргарлик кўрдик. Ҳар бир учрашув, кубокми, чемпионатми, оғир ўтаяпти. Йигитлар катта ҳажмдаги юкламларни бажаришаяпти. Ўйинлар давомида янада кучайиб борамиз.


Биринчи бўлимда ёмон ҳаракат қилмадик. Иккинчи бўлимда захираларни ишга солдик, бироқ рақиб дарвозасига гол ура олмадик. Гол ура олмасак, демак ғалаба ҳам йўқ. Ишлашда, ҳаракатда давом этамиз.


- Жамоа мухлислари ҳақида фикрингиз?


- Албатта, бизда жонкуяр мухлислар бор. Улар бизни ҳар доим қўллаб-қувватлаб келишади. Учрашувни томоша қилиш учун стадионга келган мухлисларга ҳам алоҳида раҳмат айтаман.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика