Latest news

09:25Умар Адҳамзода "Пахтакор"ни тарк этди  0 08:55Ўзбекистон U-17 терма жамоаси футболчисига Португалия клуби қизиқмоқда  6 08:25"Атлетико" устидан қозонилган ғалабадан сўнг Флик нима деди?  4 07:55Пўлатхўжа Холдорхонов "Шўртан" билан хайрлашди  0 07:21"Бунёдкор" икки нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  0 03:32Италия кубоги. "Ювентус" ўз уйида "Удинезе"ни мағлубиятга учратди  0 03:00Ла Лига. "Барселона" муҳим учрашувда "Атлетико"ни мағлубиятга учратди  38 02:35АПЛ. "Манчестер Сити" "Фулхэм"га қарши драматик ўйинда қийин ғалабани қўлга киритди. Ҳусанов ўйнамади  21 02:08Холанд АПЛдаги 100-голини урди ва рекорд ўрнатди  1 00:57Винисиус ва "Реал" ўртасидаги шартнома бўйича музокаралар тўхтаб қолди  1 00:35"Арсенал" Эдегорнинг ўрнига "Манчестер Юнайтед"дан Майну трансферини амалга ошириши мумкин  2 00:10Ўзбекистонлик ҳакамлар халқаро мусобақасида ишлайди  0 00:08АПЛ. "Тоттенхэм" "Ньюкасл"га қарши ўйинда охирги дақиқаларда гол уриб, мағлубиятдан қутилиб қолди  0 23:55Ўзбекистон U-17 терма жамоаси футболчисига Португалия клуби қизиқиб қолди  4 23:45Мактоминей футболчилар талқини бўйича А Сериянинг ўтган мавсумидаги энг яхши ўйинчиси деб тан олинди  2

Февзи Давлетов: "Ғалабага бўлган ишонч бизга натижа келтирди" News

Февзи Давлетов: "Ғалабага бўлган ишонч бизга натижа келтирди"

Суперлиганинг 16-туридан ўрин олган "Андижон" - "Сурхон" (2:3) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Февзи Давлетов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Оғир ўйин бўлди. Майдоннинг ҳолати ҳам унчалик яхши эмасди. Оғир ўтган ўйинда ғалабага эришдик. Майдон чими яхши бўлмаса-да, трибуналардаги муҳит ажойиб эди. Ҳақиқий футбол оқшоми.

Биринчи бўлимнинг дастлабки дақиқаларида майдонга мослашиш бўйича қийинчиликларга дуч келдик. Шундай бўлса-да, бизда вазиятлар юзага келди. Баъзи эпизодларда мезбонлар посбони яхши ўйнаган бўлса, яна бошқа имкониятларимизда зарбаларга аниқлик етишмади. Бироқ, учрашувнинг биринчи бўлимида барибир гол урдик ва танаффусга ғалаба билан чиқиб кетдик.

Иккинчи бўлим ҳам қийин кечди. "Андижон" жамоаси стандарт вазиятларда яхши ишлашини билардик. Иккинчи голни киритдик, бироқ мезбонлар ҳам иккита гол билан жавоб беришди. Характер кўрсатиб ғалабага эришдик. Йигитларга шижоатли футбол учун миннатдорчилик билдираман, улар ғалаба учун охиригача курашишди. Бизни ҳар доим ҳамма жойда қўллаб-қувватлаб келаётган мухлисларимизга рахмат.

- Абдуғафур Ҳайдаровнинг ўйини сизда қандай таасурот қолдирди?

- Абдуғафур жуда кўп курашларда иштирок этди ва ўзини йўқотиб қўймади. Унинг ўйинидан қониқдим, олқишлайман. Ўйин давомида кўп меҳнат қилди.

- Ҳисоб тенглашганида Championat.asia журналисти Абдулазиз Искандаров телеграм каналида "Андижон-тайм" ҳақида ёзди. "Бобур-арена"да "Андижон" керак бўлса "Барселона"ни ҳам ютади деган гаплар юради. Жамоангиз бугун ниманинг эвазига ғалабага эришди?

- Ғалабага охиригача ишондик. Шу ишонч туфайли ғалабага эришдик. Қийин бўлгани рост, "Андижон" жамоаси ҳар доим ҳаводаги устунликка эга бўлади. Бироқ биз ғалаба учун охиригача курашдик ва муҳим натижани қайд этдик.

- "Сурхон" Ўзбекистон кубоги ярим финалида яна "Андижон" билан ўйнайди. Бу ўйин ҳақида фикрингиз қандай?

- Тўғри, биз кубок ярим финалида яна "Андижон" билан ўйнаймиз. Худди шу ўйинни такроран кўрмайсиз албатта. Мутлақо бошқача ўйин бўлади. Чунки "Андижон" жамоаси Ўзбекистон кубогини ютиш учун жиддий ҳаракат қилмоқда. Очиғини айтсам, майдон ҳолати оғир. Бу майдонда футболчилар бор даражаларини кўрсатиб бера олишмайди. Имкониятларни 50/50 баҳолайман.



Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика