Latest news

00:50Гвардиола “Ливерпуль”га қарши ўйиндан сўнг Ҳусановни мақтади  11 00:28Ла Лига. "Атлетико" кутилмаганда ўз майдонида "Бетис"га мағлуб бўлди, Антони ўйиндаги ягона голни урди  1 00:10ПСЖ — "Марсель". Таркиблар маълум  1 00:07"Валенсия" — "Реал". Таркиблар маълум  6 00:05АПЛ. "Ливерпуль" — "Манчестер Сити" 1:2  8 00:02А Серия. "Интер" меҳмонда "Сассуоло"га жавобсиз 5 та гол урди  1 23:47"Ювентус" — "Лацио". Таркиблар маълум  0 23:45Бундеслига. "Бавария" ўз уйида таъқибчиларидан бири бўлмиш "Хоффенхайм"га 5 та гол урди  9 23:33АПЛ. "Манчестер Сити" камбэк орқали "Энфилд"да "Ливерпул"ни мағлуб этди, Ҳусанов 61-дақиқада тўқнашувдан сўнг алмаштирилди  152 23:15“Нефтчи” “Челси”, “Удинезе” ва “Уотфорд” собиқ ҳужумчиси билан шартнома имзолади  7 22:30“Манчестер Сити”нинг трансфер мақсади маълум  0 20:48САфарда "Пахтакор" — "Қайрат" ўйинида. Бозоров, Мозговой, Тожиев ва Уразбахтин нималар дейишди?  0 20:04"Рома" Тоттини техник директор этиб тайинламоқчи. Римликларнинг собиқ сардори клубга қайтишга тайёр  1 19:35Эрон Про лигаси. Ўрунов ва Сергеев ўйнаётган "Персеполис" меҳмонда мағлубиятга учради  5 19:02ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида йирик ҳисобда ғалаба қозонди ва биринчи ўринни янада мустаҳкамлади, Раҳмоналиевдан гол  4

Февзи Давлетов: “Дуранг натижага мос ўйин эди” News

Февзи Давлетов: “Дуранг натижага мос ўйин эди”

Суперлиганинг 18-туридан ўрин олган ОКМК - “Сурхон” (1:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Февзи Давлетов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида


- Албатта, четлатиш ўйинга ўз таъсирини кўрсатди. Биринчи бўлимни яхши ўтказдик. Ҳужумлар ташкил этдик, голли вазиятларимиз бўлди. Бироқ, сўнги зарбаларда аниқлик кўзга ташланмади. Иккинчи бўлимни ҳимоявий ўйин билан давом эттирдик, вазиятга қараб қарши ҳужумларга чиқиб боришимиз керак эди. Бироқ, сўнги дақиқалардаги хато эвазига гол ўтказиб юбордик. Ўша вазиятда йўқ жойдан гол юзага келди. Узоқ масофадан келиб қўллаб-қувватлаган мухлисларга миннатдорчилик билдираман. Шунингдек, бугунги ўйинда жамоамиз футболчилари ҳам ёмон ҳаракат қилишмади, борларини бериб ўйнашди. Фикримча, бу ўйин учун дуранг адолатли бўларди.


- Қизил карточка кўрсатилган вазият борасида нималарни айта оласиз?


- Кетма-кет 3-ўйинда йўқотишларга учраяпмиз. Характер борасида ишлашимиз керак, машғулотларда йигитларга шуни уқтираяпмиз.


Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика