Latest news

20:55Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди  131 20:50Суперлига. "Пахтакор" – "Навбаҳор" (матнли трансляция)  26 20:50Суперлига. "Машъал" – "Қизилқум" 0:1 (матнли трансляция)  6 20:20Родриго тиззасидан операция қилинди  1 19:53"Ливерпуль" испаниялик мутахассис номзодини ўрганмоқда  2 19:19Конте: "Агар Беллингем унинг натижасини такрорлаганида, "Олтин тўп"ни қўлга киритарди"  2 18:26Сэр Алекс Фергюсоннинг хотиралар китоби нашрдан чиқади  1 18:08"Насаф"нинг ўйини Самарқандда, "Сўғдиёна"нинг учрашуви эса мезбон мақомида Тошкентда ўтказилади  8 17:35Ўзбекистон Кубоги саралаш босқичига қуръа ташланди  0 17:15"Ливерпул"га қарши ўйинда "Сити"ни Пеп бошқаради. Бироқ Гвардиола эмас  2 16:47Стипе Перица "Нефтчи" тарихига кирди   2 16:25Бабаян бош мураббий сифатида "Нефтчи"га ютқазмаган  14 16:02Ўзбекистон U-15 терма жамоаси халқаро мусобақада қатнашади  1 15:41"Камп Ноу" ЖЧ-2030 финалини ўтказиш учун фаворитлардан бирига айланди  20 15:13Тудор "Тоттенхэм" учун АПЛ ва ЕЧЛдан қайси бири муҳимроқлигини айтди  1

Февзи Давлетов: "Бундан ҳам яхшироқ ўйнай оламиз" News

Февзи Давлетов: "Бундан ҳам яхшироқ ўйнай оламиз"

"Сурхон" бош мураббийи Февзи Давлетов Суперлига 20-тур доирасидаги "Насаф" (1:2)га қарши ўйиндан сўнг матбуот анжуманида иштирок этди.

"Насаф" — чемпионат етакчиси. Бизни қийин ўйин кутиб турганди. Биринчи бўлимда мудофаада озми-кўпми яхши ўйнадик. Аммо, жуда кўп хатолар қилдик. Бунга эҳтимол рақиб, эҳтимол ҳаёжон сабаб бўлдимикин... Ҳаракатларимизда ўзига ишонмаслик бор эди. Иккинчи таймга келсак, оддий жойда тўрт дақиқа ичида иккита хатоимиз туфайли тўп ўтказиб юбордик, "Насаф" эса хатоларни кечирмайдиган рақиб. Шу голлардан сўнг бироз ҳужумкорроқ ўйнашни бошладик. Бунга биринчи бўлимда нима ҳалақит  берганди? Буни таҳлил қилиш керак. Голдан сўнг ҳам кўп хатолар қилдик", — дея гапни бошлади термизликлар бош мураббийи.

— "Сурхон" Қўқонда ва бугун кўрсатган ўйини билан мухлисларни хурсанд қиляпти. Сизлар халқ яхши кўрадиган жамоага айланяпсизлар.

— Биз бундан ҳам яхшироқ ўйнай оламиз. Бугун эса бундай ўзимизга ишонмаган ҳолда ўйнашимиз керакмас эди. Буни таҳлил қиламиз ва кейинги ўйинга тайёргарлик кўрамиз.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика