Феруз Фахриддинов: "Олмалиқ" билан дуранг адолатли бўлди"
22 jan 2017 10:20
News
Феруз Фахриддинов: "Олмалиқ" билан дуранг адолатли бўлди"
"Олмалиқ" - "Дўстлик-AIN" учрашувида 2:2 ҳисоби қайд этилди. Ўйиндан кейин "Дўстлик-AIN" вакили Феруз Фахриддинов ўз фикрларини билдирди.
"Ҳар иккала жамоа учун ҳам жуда қийин ўйин бўлди. "Олмалиқ" тажрибали ўйинчилардан иборат кучли жамоа, учрашувнинг охирги икки дақиқасида айнан тажриба эвазига рақибимиз гол урди ва мувозанатни тиклади. Натижа ўйинга мос бўлди. Майдонга ғалаба учун тушган эдик, лекин дуранг ҳам бизни қониқтиради. Насиб қилса, кейинги беллашувларда ғалабага эришамиз.
Биринчи бўлимда тўп Свиридовнинг қўлига теккан вазиятга тўхталадиган бўлсак, ҳакамлар пенальти йўқ деб баҳолашди. Бунақанги "қайноқ" ўйин кетаётганда ҳакамлар кўпинча 50га 50 вазиятларда ўйинни давом эттиришни кўрсатишади. Шунга қарамай, амалдаги чемпионга қарши кўрсатган муносиб ўйинлари учун жамоадошларимга раҳмат айтаман, - дейди Феруз Фахриддинов.

Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Реал" "оловли" ўйинда Мбаппе ва Беллингемнинг голи эвазига "Барселона"ни мағлуб этди
Месси Роналдунинг рекордини такрорлади, бироқ...
Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" марказий тўқнашувда ОКМК билан дуранг ўйнади
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Comments