Latest news

00:46Тер Штегеннинг қишда "Барселона"дан кетиши инкор қилинмаяпти  0 00:12Швеция термасини инглиз мураббийи бошқаради  0 00:10Суперлига. "Андижон" – "Шўртан" 4:3  0 23:54Иван Бошкович: "Ҳозир саккизинчи ўриндамиз, лекин мақсадимиз юқорироқда. Бунинг учун ҳаракат қиламиз"  5 23:18Февзи Давлетов: "Ўйинга қайтишимиз учун гол етишмади"  6 22:56Максим Шацких: "Мен доим бир гапни айтаман: биз мухлислар учун ўйнаймиз"  4 22:44Эрон. "Истиқлол"да ғалаба, Рустам Ашурматов тўлиқ ўйнади  0 22:21Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод" дуранг ўйнади, жамоа кетма-кет учинчи ўйинда ғалаба қозона олмади  3 21:52Асрор Алиқулов: "Қўлдан келганча ҳаракат қилдик"  4 21:21"Бундай ҳолатлар Спорт арбитраж судида нормал амалиёт сифатида қабул қилинади" - ЎФА расмий баёнот билан чиқди  6 21:10Суперлига. "Машъал" – "Хоразм" 0:3  0 21:08Суперлига. "Сўғдиёна" "Сурхон"ни кичик ҳисобда мағлуб этди  9 20:47Отабек Нарзуллаев: "Футболни жон койитиб ўйнамасангиз, ким сизга уч очко беради"  0 20:31Суперлига. 7 та ҳисобланган ва битта инобатга олинмаган гол ҳамда самарасиз пенальти: "Андижон" "Шўртан"ни мағлуб этди  29 20:13Ҳаким Фузайлов: "Кураш ҳали тўхтагани йўқ"  1

Фернанду Сантуш: "Португалия халқини бахтли қилишни истаймиз" News

Фернанду Сантуш: "Португалия халқини бахтли қилишни истаймиз"

Португалия терма жамоаси бош мураббийи Фернанду Сантуш финал олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.


- Аввал айтгандим, Португалиянинг Европа чемпионатидаги мақсади - финалга чиқиш ва бош совринни қўлга киритиш. Биз ўз кучимизга ишонамиз. Жамоа Португалия халқини бахтли қилишни истамоқда. Уларга байрам туҳфа этмоқчимиз.

Франция терма жамоасини ортиқча муҳокама қилиш шарт эмас. Уларни қандай кучга эга эканликларини барча яхши билади. Турнир аввалида айтгандим, ғолибликка учта энг асосий фаворитлар булар - Испания, Германия ва Франция эди. Франция тахминларни оқлади ва мана финалда ўйнамоқда. Мусобақа давомида эса бошқа даъвогарлар ҳам пайдо бўлишди. Португалия, яъни биз шулар жумласидан.

Франция терма жамоасидаги алоҳида ижрочилар? Тўғриси, ҳеч кимни ажратиб кўрсатмоқчи эмасман. Сабаби, улар сафида ўйнайдиган барча футболчилар юқори малакали ижрочилар саналишади. Уларнинг барчаси бизни бирдек ташвишлантиради. Франция таркибидаги исталган футболчи финал тақдирини ҳал этишга қодир. Чунки уларнинг барчаси жаҳон даражасидаги футболчилар.

Португалияда ҳам ажойиб жамоа ва кучли ижрочилар мавжуд. Бизнинг футболчилар ҳам финал масаласини ҳал этишга қодир. Бизни бутун турнир давомида тинимсиз қўллаб-қувватлаб келган барча мухлисларга миннатдорчилик билдираман. Улар нафақат стадионда, балки ҳар куни бизни қўллаб келишди. Уларнинг ишончи бизни янада илҳомлантирди.

Финалда эса Португалия ўз мухлисларига керагидан ҳам кўпроқ муҳтожроқ бўлади. Бу баҳсда ишқибозларимизнинг ўрни ҳам муҳим аҳамият касб этади. Уларнинг қўллаб-қувватлаши ниҳоятда керак.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика