Latest news

08:40"Хоразм" спорт дирекори Хурсандбек Маткаримов: "1-2 турларда барча рақибларнинг даражаси бир хил бўлади"  1 08:15Ислом Исмоилов: "Зич тақвим бизга баҳона бўлолмайди. "Нефтчи" ўз мақсадидан чекинмайди"  1 07:53Умар Эшмуродов: "Бу йилги мавсум ҳам қизиқарли ўтишини кутмоқдаман"  0 03:38ЕЧЛ. Кейинги босқичга чиққан барча жамоалар номи маълум  18 03:25ЕЧЛ. "Арсенал", "Бавария", "Челси", "Ливерпуль" ўз ўйинларида ғалаба қозонишди (сўнгги турнинг барча натижалари)  27 03:20ЕЧЛ. "Барселона" ўз уйида "Копенгаген"ни мағлубиятга учратиб, умумий гуруҳ босқичини 5-ўринда якунлади  32 03:10ЕЧЛ. "Бенфика" дарвозабони 98-дақиқада гол уриб, "Реал"га ҳам, ўз жамоасига ҳам плей-оффни "кафолатлади"  71 03:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Галатасарой"ни мағлубиятга учратиб, тўғридан-тўғри кейинги босқичга йўл олди!  15 00:59ФИФА 2025 йилда трансфер учун энг кўп пул ишлатган клублар номини маълум қилди  3 00:38Лукас Пакетанинг "Фламенго"га ўтиши расман тасдиқланди. Футболчи унга қўйилган нотўғри айбловлар оқибатида ватанига қайтишга қарор қилди  0 23:41"Динамо" назорат учрашувида "Акрон"га кичик ҳисобда мағлуб бўлди  4 23:02Эрон. "Персеполис" меҳмонда Фуладга ютқазди. Ўрунов бир тайм ўйнади  0 22:33"Насаф" назорат учрашувида "Иртиш"ни мағлубиятга учратди  9 22:12"Қўқон-1912" Туркиядаги илк назорат ўйинида Косово клубига ютқазди  1 21:42"Манчестер Сити" Оскар Боббни АПЛнинг бошқа клубига сотиш бўйича келишувга эришди  0

Фернанду Сантуш: "Германиядан қўрқмайман" News

Фернанду Сантуш: "Германиядан қўрқмайман"

Португалия терма жамоаси бош мураббийи Фернанду Сантуш Евро-2020 гуруҳ босқичининг 2-турида Германия билан ўтадиган ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

"Германия билан дуранг ёмон натижа ёмонмас? Португалия билан ҳатто Германия каби жиддий жамоалар ҳам ҳисоблашишга мажбур. Улар бизнинг футболимизни ва юлдузларимизни яхши билишади. Шу билан бирга, улар бизни мағлуб этамиз деб ўйлаши мумкин, аммо дунёда ҳеч ким ҳозирда Португалия турнирда қолиб кетади деб айтмайди. Германия фантастик жамоа, уларда ажойиб ўйинчилар бор, учрашувларда устунлик намойиш этишади ва тўпга эгалик қилишади. Аммо мен Германиядан қўрқмайман. Биз уларнинг футболчиларини ҳурмат қиламиз, аммо ғалаба қозонишга қатъий қарор қилдикми, албатта бунга эришамиз.

Венгрияга қарши яхши футбол намойиш этдик — яхши ҳужумлар ташкил қилдик, дарвозамизни ҳимоя қила олдик, рақибга босим ўтказдик, имкониятлар яратдик. Германия ҳам Францияга қарши яхши ўйин ўтказди, эслатишим мумкин, французлар амалдаги жаҳон чемпионлари. Немислар фақат автогол натижасида гол ўтказиб юборишди, якуний ҳисоб ўйиннинг тўлиқ суратини акс эттирмади. Шанба куни биз ғалаба қозонишни хоҳлаймиз, ғолиб чиқишимизга ишонамиз, ушбу баҳснинг калити қўлимизда.

Мен нафақат Роналдуни, балки бутун жамоани рағбатлантиришим керак. Роналду биз билан эканлиги жуда яхши, биз у билан фахрланамиз, аммо у якка ўзи ғалаба қозона олмайди. Жамоавий ўйин бизнинг кучимиз бўлиши керак, биз чин юракдан ўйнашимиз керак", — дейди Сантуш.

Эслатиб ўтамиз, Португалия — Германия тўқнашуви 19 июнь куни соат 21:00 да старт олади.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика