Фернандо Торрес: “Бугун футбол билан хайрлашганимга бир йил бўлди … ”
23 aug 2020 20:28
News
Фернандо Торрес: “Бугун футбол билан хайрлашганимга бир йил бўлди … ”
Испаниялик собиқ ҳужумчи Фернандо Торрес келажакдаги режалари ҳақида гапирди.
“Бугун футболдан кетганимга бир йил бўлди. Тан олишим керак, ўйинчилик пайтларимда вақт бунчалик тез ўтишини тушуниб етмагандим.
Янги ҳаётга кўникиб бормоқдаман, энди ўйнай олмаслигимни тушуниб етдим ва шу билан бирга мураббий бўлишни хоҳлайман. Бундан ташқари, севимли “Ливерпуль”имнинг 30 йил ичида илк бор Англия чемпиони бўлганини нишонладим. Афсуски, ўйинлар трибунадаги мухлисларсиз ўтмоқда. Бу эса футболни ўзгача томондан кўрсатади.
Биз минглаб оилаларни вайрон қилган пандемияни бошдан кечирмоқдамиз. Шу сабаб сизларга биргина илтимосим бор – маъсулиятли бўлинг ва ўзингизни асранг. Барчангизга энг яхши тилакларимни тилайман”, дея ёзган Торрес ўз саҳифасига.
Link :
Source : instagram.com/fernandotorres
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
22:21
Англия кубоги. "Ливерпуль" 4та, "Челси" эса 5та, "Лестер" эса 6та гол урди ва бошқа натижалар 4
Comments