Фернандо Льоренте: "Италияда эканлигимдан бахтлиман"
17 aug 2014 00:51
News
Фернандо Льоренте: "Италияда эканлигимдан бахтлиман"
Мен Италияда эканлигимдан бахтлиман. Ўтган мавсумда "Ювентус" таркибида 18та гол киритдим. Биз чемпионликни қўлга киритдик ва очко жамғариш бўйича рекорд ўрнатдик. Бу мен учун ажойиб мавсум бўлди. Бунинг яна бир сабаби шундаки, мен илк бор Испаниядан ташқарида ўйнаганим бўлса керак. Ўтган йил мен учун осон кечмади. Лекин чиройли тарзда якунланди. Умид қиламанки, бу йили янада яхшироқ кечади ва мен кўпроқ гол киритишга ҳаракат қиламан.
Мени "Ювентус"даги фаолиятимни "Верона" дарвозасига киритган голим ўзгартириб юборди деб бемалол айта оламан.
Массимилиано Аллегри жуда яхши мураббий. Уч йил ичида у Италиядаги барча совринларни ютишга эришганлиги ҳам унинг қандай мутахассис эканлигини кўрсатиб турибди. Бизнинг таркибимиз ўтган йилги ижрочилар ва плюс яна кучли янги футболчилар билан бойитилди. Ўйлайманки, биз янада кучайдик. Аллегри билан янги марралар сари интилишни истаймиз. Биз ўзимизнинг майдондаги ҳаракатларимиз билан Аллегри қандай мураббий эканлигини мухлисларга исботлашимиз зарур.
Чемпионлар лигасида ҳам юқори мақсадлар билан иштирок этмоқчимиз. Бор куч-ғайратларимизни ишга соламиз. Ўтган йили ҳеч ким "Атлетико"ни финалгача боришини тахмин қилмаган эди. Биз ҳам бу мавсумда катта меҳнат эвазига янада яхшироқ натижани қўлга киритишга ҳаракат қиламиз.
Альваро Моратанинг "Ювентус"га келиб қўшилганидан хурсанд бўлдим. Мората билан муносабатларимиз яхши. Мен у билан гаплашдим, бу ерда қандай яхши эканлагини айтдим. Ҳужум чизиғидаги кучли рақобат бу бизнинг фойдамизга ишлайди. Альваро Мората менга рақиб эмас, балки дўстдир.
Comments