Фернандеш нега пенальтини Рэшфордга берганини тушунтирди
25 nov 2020 21:45
News
Фернандеш нега пенальтини Рэшфордга берганини тушунтирди
Чемпионлар Лигаси 4-тури доирасда МЮ ўз майдонида “Истанбул”ни йирик ҳисобда (4:1) таслим этди.
Учрашувнинг илк таймида Бруну Фернандеш дублга эришиб турган вақтида “қизил иблислар” пенальти тепиш имкониятига эга бўлишди. Хет-трикка яқин бўлган Фернандеш уни ўзи эмас, жамоадоши Маркус Рэшфорд ишониб топширди.
“Албатта, ҳар бир футболчи хет-трикка эришишни хоҳлайди, аммо АПЛ доирасидаги сўнгги баҳсдан кейин Маркусга кейинги пенальтини у амалга ошириши борасида ваъда бергандим. Қолаверса, у Чемпионлар Лигасининг энг яхши тўпурарларидан бири ҳисобланади, шу сабаб у ўзига бўлган ишончни сақлаб туриши жуда муҳимдир. Агар жамоа гол урса, пенальтини ким тепиши муҳим аҳамиятга эга эмас”, дейди Фернандеш.
Link :
Source : BBC Sport
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments