Latest news

08:36“Реал Мадрид“ етакчиси операция қилинади ва келаси мавсумнинг бошини ўтказиб юборади  1 08:09Гвардиола ғалати сабаб туфайли “Ман Сити“ни тарк этиши мумкинлиги маълум қилди  9 07:45Sofascore. Жамоасининг голларидан бирига муаллифлик қилган Ғаниев неча баҳо олди?  4 07:18Ўзбекистон кубоги. Бугун гуруҳ босқичи якунланади  0 02:00АПЛ. "Манчестер Сити" "Борнмут"ни мағлубиятга учратиб, ЕЧЛ йўлланмасини деярли ҳал қилди. Ҳусанов қайдномага киритилмади  33 00:35Эмилиано Мартинес икки топ-клуб қизиқишлари доирасида  2 00:13"Атлетико" президенти 3-ўрин ҳақида: "Бу фалокат!"  12 23:45"Барселона" асосий трансфер мақсадини белгилаб олди  10 23:19Анге Постекоглу: "МЮ футболчиларининг бундай катта ўйинга қандай тайёрланишини билмаймиз"  1 22:55Родригога Англиядан харидор чиқди  2 22:31ОФК клублар рейтинги янгиланди. Ўзбекистон ўз ўрнида қолди  12 22:06"Барселона" ҳимоя етакчиларидан бири билан шартномани узайтирмоқчи  2 21:40"Милан"нинг ЕЧЛга чиқа олмагани клубга бир неча ўн миллион еврога тушади  5 21:14"Рома"ни бошқариш учун яна бир номзод пайдо бўлди  6 20:48Португалия термаси Миллатлар Лигаси ярим финали учун қайдномасини эълон қилди  6

Фергюсоннинг автобиографиясидан 45та хато топишди News

Фергюсоннинг автобиографиясидан 45та хато топишди

Ўқувчилар «Манчестер Юнайтед» футбол клуби бош мураббийи Алекс Фергюсоннинг «Менинг автобиографиям» номли китобидан камида 45та хато топишди. Бу ҳақда Британиянинг The Daily Mirror нашри хабар бермоқда.
Газета маълумотларига кўра, Hodder and Stoughton нашриёти автобиография матнидаги хатолардан норози бўлган ўқувчилардан бирига, агар у китобни қайтариб берса, китоб пулини қайтариб беришга рози бўлган. Нашриёт бош директори Жейми Ходдер-Уильямс ушбу ўқувчига ёзган хатида, китобда ноаниқликлар борлигини тан олган. Ноширнинг сўзларига кўра, Фергюсоннинг автобиографияси бир неча бор текширувдан ўтган, шунга қарамай хатолардан барибир қочиб қутилиб бўлмаган.

Кўплаб ҳолатларда хатоликлар у ёки бу воқеа йилининг хато кўрсатилиши билан боғлиқ. Масалан, Фергюсон унга кардиостимуляторни 2002 йил апрелида ўрнатишганини ёзган, аслида эса бу воқеа 2004 йил мартида бўлган.

Шунингдек, Фергюсон Райан Гиггзнинг «Юнайтед»да дебют қилгани ёши борасида ҳам адашган – унинг ёзишича уэльслик футболчи илк бор жамоа сафида майдонга тушганида 16 ёш бўлган, аслида эса Гиггз «Юнайтед»да дебют қилганида 17 ёш бўлган. Бундан ташқари, китобда «МЮ» 2001 йили Яп Стамни «Рома»га сотгани ёзилган, аслида эса голландиялик ҳимоячи Римнинг бошқа бир жамоаси – «Лацио» билан шартнома имзолаган.

Шотландиялик мураббий ўз китобини 22 октябрь куни тақдим этган эди. Савдоларнинг биринчи ҳафтасида 115 минг 547 дона «Менинг автобиографиям» сотилди ва нон-фикшн жанридаги савдоларнинг янги рекордига айланди.

Фергюсон 1986-2013 йиллар давомида «Манчестер Юнайтед»га устозлик қилган. Шотландиялик мутахассис жамоа билан бирга 13 марта Англия чемпионатида ғолиб чиққан, беш марта мамлакат Кубогини қўлга киритган ва икки марта Чепионлар лигасида ғалаба қозонган. Фергюсон жамоадан кетиши ҳақида 2013 йил майида эълон қилди. Шу вақтгача «Эвертон»да ишлаб келган Дэвид Мойес эса «МЮ»нинг янги устозига айланди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика