Latest news

13:33"Челси" Дисасини "Лион"га ижарага бериши мумкин. Ҳимоячи бу мавсумда ҳали ўйнамади  0 12:39"Реал" Рюдигер билан музокара ўтказади  0 12:00TVCOM'да бугунги ўйинлар: А Серияда топ баҳс, “Реал” ва бошқалар  1 11:31"Челси" Маресканинг келажаги бўйича бир қарорга келди  1 11:05"Насаф" футболчиси "Қўқон-1912" жамоасининг тўлақонли аъзосига айланди  1 10:43Sofascore. Алиқулов кечаги учрашувда энг паст баҳони олди  3 10:20Ўзбекистон МТЖ аъзоси "Нефтчи" билан шартномани узайтирди  1 09:52Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда  29 09:18"Насаф" "Қўқон-1912" футболчисини сотиб олди  0 08:44Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев кечаги ажойиб ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:18Самвел Бабаянга Андижон вилояти ҳокими томонидан минимум вазифаси қўйилди  11 07:43Салoҳ "Ливерпул"ни қишда тарк этадими?  5 03:05“Интер Майами” илк бор МЛС кубогини қўлга киритди. Лео финала 2 та ассист ижро этди  24 03:00Лига 1. ПСЖ "Ренн"га жавобсиз 5 та гол урди  1 02:55Ла Лига. "Атлетик" — "Атлетико" ўйини тақдирини битта гол ҳал қилди  0

Фергюсон жамоасида кўришни истаган, аммо трансфери амалга ошмаган энг яхши футболчи кимлигини айтди News

Фергюсон жамоасида кўришни истаган, аммо трансфери амалга ошмаган энг яхши футболчи кимлигини айтди

МЮнинг афсонавий мураббийи Алекс Фергюсон “Ювентус” собиқ форварди Алессандро дель Пьеро ҳақида гапирди.

“Чемпионлар Лигаси ўйинида “Ювентус”даги Алессандро дель Пьеро ҳимоямизнинг ярмини ақлдан оздирди. Гиггс ва Невилл олдимга келиб, бу футболчини ҳар қандай суммага сотиб олиш кераклигини айтишди, чунки у билан бутун ўн йилликни юта олардик.

“Ювентус” ва футболчининг агенти билан боғландим. У “Манчестер Юнайтед”ни ҳурмат қилиши, аммо ҳеч қачон “қора-оқ ранглилар”га хиёнат қилмаслигини айтиб, таклифни рад этди. Кейинроқ эса мундиалдаги ғалабасидан кейин Дель Пьеро билан қизиқиб қолдим. Ўшанда унга “Реал” ҳам қизиққан эди. Клубга мурожаат қилмай, Дель Пьеронинг тўғри ўзига қўнғироқ қилдим. Унга: “Ғалаба қозонамиз, сен эса жамоасиз юлдузи бўласан. “Реал”га қулоқ солма, сафимизга қўшил”, дедим. У эса кулиб: “Жаноб, аввалгидек ҳеч нарса ўзгармаган. “Ювентус”да муаммолар бор, мен клубга ёрдам беришим керак. Қўрқоқ болишни истамайман", деб жавоб қилди.

2008 йил ўртоқлик учрашуви вақтида дель Пьерони кўрдим. У мени қучоқлаб, узр сўради ва нега таклифимни рад этганини тушунтирди. Қўлимни елкасига қўйиб: “Сен “Ювентус”ни қутқаришни истадинг ва буни уддаладинг. Бу энг муҳимидир”, деганман

Агар мендан ўзим хоҳлаган, аммо ҳеч қачон мураббийлик қила олмаган энг яхши футболчи кимлигини сўрашса, “бу Алессандро дель Пьеро”, дея жавоб бераман ", - дейди мутахассис.

Instagram'даги @angliyafutboli саҳифасига обуна бўлинг! 

Rating: +49   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика