Фердинанд: “Стерлингнинг мардлиги ва ҳаракатчанлиги умид учун сабабдир”
15 jun 2014 15:45
News
Фердинанд: “Стерлингнинг мардлиги ва ҳаракатчанлиги умид учун сабабдир”
Англия терма жамоаси собиқ ҳимоячиси Рио Фердинанд Рахим Стерлинг номига илиқ сўзлар айтди ва илк ўйиндаги мағлубиятга қарамай, Англия терма жамоаси гуруҳдан чиқишига ишонмоқда.
“Илк ўйиндаги мағлубият – бу жиддий зарба ва Англиянинг гуруҳдан чиқиши қил устида турибди. Аммо мен кўпроқ яхши якунга ишонаман. Рой Ҳожсоннинг Стерлингга ишончи ва бу футболчининг мард ва ҳаракатчанлиги умид учун сабабдир” – деб ҳисоблайди Фердинанд.
“Стерлинг 19 ёшида бешинчи бор терма жамоа сафида майдонга тушди ва ҳар сафар жамоага янги ҳаво олиб кирди. У ҳужум қилди, роса ҳаракат қилди, ва ғалабага интилди. Уэлбек ҳам жамоага жон киритди, аммо у эҳтиёткорроқ эди”.
Англия жаҳон чемпионатидаги биринчи ўйинида Италия терма жамоасига 1:2 ҳисобида мағлубиятга учради.

Link :
Source : championat.com
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments