Latest news

08:30"Андижон" дарвозабони Қирғиз Республикасида "Йил футболчиси" бўлди  0 08:02Забиҳилло Ўринбоевнинг "Навбаҳор"даги тақдири маълум  0 07:36"Пахтакор" футболчиси ОКМКга ўтмоқда   1 02:27Бундеслига. "Боруссия Д" ўз майдонида "Боруссия М"ни мағлуб этди  0 02:10Италия Суперкубоги. "Болонья" ярим финалда "Интер"ни мағлуб қилди ва финалга йўл олди!  8 01:39Мактомини МЮдан кетганларнинг муваффақиятга эришаётгани ҳақида нималар деди?  1 00:46Артета Гекерешга баҳо берди  1 00:20"Ланс" Абдуқодир Ҳусанов бўйича "Манчестер Сити"га мурожаат қилган  7 23:53Гвардиола "Манчестер Сити"дан кетиши эҳтимоли ҳақида: "Мен умрбод бу ерда қола олмайман"  4 23:12Флик ҳозирча "Барселона" билан шартномани узайтирмоқчи эмас  1 22:55Аморим Фергюсоннинг гаплари ҳақида фикр билдирди  3 22:31"Қизилқум" 22 ёшли футболчиси билан шартномани узайтирди  0 22:11Марсело "Барселона"дан "Реал"га кимни олган бўларди?  5 21:59Пеп Гвардиола: "Ҳозир "Сити" АПЛ чемпионлиги учун курашадиган ҳолатда эмас"  3 21:37Тьерри Анри: "Арсенал" ушбу мавсумда чемпион бўлиши керак"  0

Фердинанд: “АПЛ раҳбарияти тезда бир қарорга келмаса, жорий мавсум натижаларини бекор қилишга тўғри келади” News

Фердинанд: “АПЛ раҳбарияти тезда бир қарорга келмаса, жорий мавсум натижаларини бекор қилишга тўғри келади”

“Манчестер Юнайтед” нинг собиқ сардори Рио Фердинанднинг фикрича, АПЛ раҳбарияти жорий мавсумни якунлаш борасида аниқ бир қарорга кела олмаса, унда мавсумни бекор қилиш лозим.

“Вазият шуни тақозо қилмоқда. Сен уйда оила аъзоларинг ва яқинларинг билан ўтирганингда, спорт инсонлар билан мулоқот қилиш учун нақадар кераклигини ҳис қиласан.

Биз футболга қанчалик жиддий муносабатда бўлмайлик, у бу шунчаки ўйин. Жамоатчилик учун айни пайтда унданда муҳимроқ ишлар бор. Мен бу борада илгари ҳам гапиргандим ва ўша фикримда собит қоламан: агар АПЛ раҳбариятида вазиятдан чиқиш учун тезкор қарор қабул қилиш имкони бўлмаса, унда ушбу мавсумни бекор қилиб, ҳаммасини бошидан бошлаш лозим. 

Кўп инсонлар, асосан “Ливерпуль” мухлислари мен “қизиллар”ни АПЛда ғолиб чиқишини истамаётганлигим сабаб бу фикрларни айтаётганликда айблашлари мумкин. Агар менинг жамоа худди шундай вазятга тушиб қоланида, мен ўйин ҳақида эмас, инсонлар саломатлиги ҳақида қайғурган бўлардим. Ўйлайманки, АПЛ раҳбарлари буни яхши тушуниб туришибди. Бундай қарорга келинса, айрим инсонлар норизо бўлишлари табиий. Аммо қандай қарор қабул қилишингдан қатъий назар, унга қарши чиқувчи ва норози бўлгувчилар доим топилади”, деди Фердинанд  BT Sport телеканали эфирига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, АПЛ 29-туридан кейин “Ливерпуль” 82 очко   билан турнир жадвалида якка пешқадамлик қилиб турганди. “Манчестер С ити” 57 очко билан иккинчи,  “Лестер” 53 очко билан учинчи поғонани банд этган.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика