"Фенербахче" Гюлердан ғазабланди. Клуб бир сабаб туфайли футболчини "Реал"га эмас, "Барселона"га сотмоқчи эди
07 jul 2023 00:47
News
"Фенербахче" Гюлердан ғазабланди. Клуб бир сабаб туфайли футболчини "Реал"га эмас, "Барселона"га сотмоқчи эди
Манбага кўра, йигитга бугун Испания пойтахтига йўл олади.
Хабарингиз бор, “Барселона” ҳам ярим ҳимоячига жиддий даъвогарлик қилганди. Манбанинг хабарига кўра, Арда бошқа клублар эътиборини тортгач, Мадрид клуби футболчининг трансферини тезлаштирган.
Қайд этилишича, Гюлернинг Мадридга кўчиб ўтиши "Фенербахче"нинг режаларини барбод қилди. Турк клуби ёш футболчини "Реал"дан кўра "Барса"га сотишни афзал кўрганди.
Гап шундаки, "блауграна" футболчини жорий мавсум "Фенербахче"да ижарага қолдиришни режалаштирган. “Қироллик клуби” эса Ардани ҳозирданоқ жамоада кўрмоқчи. “Қаймоқранглилар” ярим ҳимоячининг бошқа клубга ижарага ўтишини истисно қилмаяпти.
Шу тариқа, йигитчанинг "Реал"га ўтиши "Фенербахче"ни зудлик билан унинг ўрнига ўринбосар излашга мажбур қилмоқда. Бу эса Истанбул клубининг режаларига умуман тўғри келмасди.
Қолаверса, “Фенербахче” президенти Али Коч “Барселона” билан бизнес ҳамкорлиги мавжуд эди. Турк 2022 йилгача "Барса" ҳомийси бўлган Beko компаниясини бошқарган.
Коч Гюлердан "Барселона"ни эмас, "Реал Мадрид"ни танлагани учун ғазабланган. Манбанинг қўшимча қилишича, трансфер бўйича якуний қарорни футболчининг ўзи қабул қилган, шунинг учун “Фенербахче” уни “қаймоқранглилар”га сотишга мажбур бўлган.
Коч келишув якунлангач, Гюлернинг трансфери тафсилотларини ошкор қилишга ваъда берган.
Comments