Latest news

10:35Сергей Лушчан: "Мен фамилияга эътибор бермайман, ўйинчиларнинг ҳаракатини кузатаман"  3 10:13Миржалол Қосимов: "ФИФА кунлари жамоамиз фойдасига ишламади"  1 09:30Саудия Арабистони? Месси келажаги борасида бир қарорга келди  2 09:04Мирко Еличич: “Учрашувда омадимиз келмади, лекин ўйинимиздан қониқдим“  0 08:35Янги мавсум совриндорлари катта миқдордаги пулга эга бўлишади. ЎФФ Ижроия қўмитасининг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтди  3 08:02Суперлига. Бугун 13-тур давом эттирилади  2 07:40Суперлига. "Навбаҳор" ОКМК устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди, иккала жамоанинг биттадан голи ҳисобга олинмади  2 07:3040 ёшли Касорланинг голи “Овьедо“га 24 йиллик танаффусдан сўнг Ла Лига йўлланмасини қўлга киритишда ёрдам берди  7 03:46Сергей Лебедев: "Биз вақтни чўзганимиз йўқ"  1 02:00КЖЧ. "Интер" ва "Урава Ред Даймондс" ўртасидаги ўйин тақдирини 90+2 дақиқада урилган гол ҳал қилди  30 00:03"Арсенал" бир сабабга кўра "Реал"дан Родригони сотиб ололмаслиги мумкин  10 23:11КЖЧ. "Боруссия Дортмунд" ва "Мамелоди Сандаунз" ўртасидаги ўйинда еттита гол урилди  0 22:43Фоден мураббий бўлишни хоҳлайди  1 22:03Суперлига. "Навбаҳор" Наманганда ОКМКни йирик ҳисобда мағлуб этди ва жадвалдаги очколар фарқини қисқартириб олди  89 21:38"Милан" ёш испан футболчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи  0

Феликс Санчес: "Пахтакор" ҳозирги кунда ўзига хос бўлмаган натижалар қайд этмоқда" News

Феликс Санчес: "Пахтакор" ҳозирги кунда ўзига хос бўлмаган натижалар қайд этмоқда"

Элит ОЧЛ 8-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Ал Садд" баҳсидан олдин, меҳмонлар бош мураббийи Феликс Санчес ва футболчи Абдусамад Бунассер матбуот анжуманида иштирок этишди.

- Сўнгги турни ўтказиш учун бу ерга етиб келдик. Плей-офф масаласини олдиндан ҳал этиб қўйганмиз. Бундай баҳслар футболчилар ўзини намойиш этишлари ва кўпроқ ўйин амалиётига бўлишлари учун ажойиб имконият. Об-ҳавога кўникиб кетиш учун бизга бироз вақт керак бўлади. "Пахтакор" ҳозирги кунда ўзига хос бўлмаган натижаларни қайд этмоқда, лекин шунга қарамай жамоа яхши ҳимояланмоқда ва ўз дарвозасидан жуда кам гол ўтказиб юборган. Шу сабабли рақибимиз эртага ғалаба қозонишга ҳаракат қилади. Биз бунга тайёрмиз ва эртага яхши натижа қайд этишга интиламиз.

Абдусамад Бунассер

- "Пахтакор"га эртага ғалаба керак. Эртага қийин ўйин бўлади. Биз эса кейинги босқичга чиқиб бўлганмиз.

- Жаноб бош мураббий, сиз ҳозиргина "Пахтакор"нинг тартибли ҳимоя чизиғи ҳақида гапириб ўтдингиз. Шунингдек, "Пахтакор" Элит ОЧЛда энг кам урган жамоа ҳисобланади, эртанги рақибингиз 7та учрашувда бор-йўғи икки маротаба рақиб дарвозасига йўл топа олган. Рақиб жамоанинг ҳужум чизиғи кучсиз эмасми? Бу жиҳат сизларга қанчалик қўл келиши мумкин?

- Менинг фикримча, ОЧЛ минтақамиздаги энг қийин мусобақалардан бири. Бундай ўйинларда кўп вазиятлар яратилмаслиги мумкин. Ҳар бир рақибни мағлуб этиш қийин. Биз эртага ўз ўйинимизни намойиш этишга қиламиз. Биламизки, "Пахтакор" жамоаси яқинда янги бош мураббийга эга бўлди. Янги мутахассис эса жамоани янгиламоқда. "Пахтакор"га қарши ўйнаётганимиз бизга фойдали бўлади, бундай мусобақаларда рақибни танлай олмайсиз. Қайси рақиб билан дуч келсангиз, унинг ўйин услубидан келиб чиқиб унга қаршилик кўрсатиш керак бўлади.

- "Пахтакор" янги бош мураббий билан ишлаётганини айтиб ўтдингиз. Шунингдек, жамоа ўз сафига 6-7 нафар янги футболчини қўшиб олди. Ҳозирги кунгача бор-йўғи бир дона расмий учрашувда иштирок этган "Пахтакор"ни ўрганиб чиқиш қанчалик қийин бўлди? Бундай янги жамоага қарши ўйнаш қанчалик қийин бўлиши мумкин?

- Рақибни таҳлил қилиш тайёргарликнинг бир қисми. "Пахтакор"ни ўрганишимиз бироз бошқача бўлди. Сиз айтганингиздек, жамоа бир нечта янги ўйинчиларни харид қилган. Янги таркиб ва янги бош мураббийга бироз вақт керак. Рақиб қандай ҳолатда эканлигидан хабардормиз. Энг муҳими биз ўз ўйинимизга эътибор қаратишимиз керак ва кўпроқ ўз ўйинимиз сифатини яхшилашимиз керак. Қатар чемпионатида ҳам бундай ҳолатлар тез-тез учраб туради. Кўпгина ҳолатларда бундай "янги" жамоаларга қарши ўйнашга мажбур бўлганмиз.




Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика