Latest news

12:24"Барселона" "Челси" ва "Милан" билан Лига 1 даги ҳужумчи учун баҳслашади  0 11:4834 ёшли Рэмзи "Пумас" билан шартномани бекор қилди. У июль ойида Мексика клубига ўтган эди  1 11:20Мбаппе "Тоттенхэм" юлдузи Хави Симонсга баҳо берди  0 10:36Слот мағлубиятларга асосий сабаб нима бўлаётгани ҳақида гапирди  0 09:57Мбаппе жорий мавсумдаги мақсадини айтди  2 09:30Канте Европага қайтиши мумкин  0 09:02МЮ қишда АПЛ юлдузи билан шартнома имзоламоқчи  4 08:33Суперлига. Бугун "Бухоро" яна "Бобур Арена"да ўйнайди  11 08:08БАА. "Ўзбек дербиси"да ҳамюртларимиз Sofascore томонидан неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:41Sofascore. Тўпурарлар пойгасида пешқадам бўлиб олган Шомуродов кечаги учрашувда неча баҳо олди?  7 00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  2 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  20 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  9 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  2

Феликс Санчес: "Натижа биз учун қувонарли бўлмади" News

Феликс Санчес: "Натижа биз учун қувонарли бўлмади"

Элит ОЧЛ 8-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Ал Садд" (2:1) баҳсидан сўнг Қатар жамоаси бош мураббийи Феликс Санчес ўйиндан кейинги матбуот анжуманида иштирок этишди.

- Ўйин биз кутгандек қийин бўлди. Баҳс сценарийси биз кутгандек бўлмади. Биринчи бўлимдаёқ вазиятни ўнглаб олдик. Иккинчи голни ўтказиб юборганимиздан сўнг биз яхшироқ ўйнашга интилдик, аммо қизил карточка ўз сўзини айтди. Бундай ҳолатлар камроқ содир бўлиши керак ва ўйин натижасига таъсир қилиши керак эмас. Сўнгги дақиқаларда эса чарчаб қолгандик ва тартиб йўқолди. Аввалги учрашувларда етарлича ўйин вақтига эга бўлмаган футболчиларга бугун имконият бердик ва улар ўзини яхши тарафлама намойиш этишди. Энди кейинги муҳим ўйинларга эътибор қаратишимиз керак.

- Жамоангиз плей-офф йўлланмасини нақд қилиб бўлганди. Бугунги учрашувдаги жамоа иштиёқи қандай эди?

- Дастлабки 6та учрашув кейинги босқичга чиқиш учун етарли бўлди. Менимча, биз анча рақобатдош жамоа эканлигимизни исботлай олдик. Биз мусобақанинг дастлабки босқичини топ-5да якунлаймиз, топ-8да эмас. Менинг мақсадим ҳар доим юқорироқ ўринни эгаллаш, аммо катта эҳтимол билан биз тўртинчи ёки бешинчи ўринни эгаллаймиз. Биз турли хил кучли жамоаларга қарши ўйнадик. Мусобақадаги умумий иштирокимиздан қониқдим. Бугун ҳам ғалаба қозонмоқчи эдик, аммо натижа биз учун қувонарли бўлмади.

- Бугун совуқ ҳаво бўлди. Ушбу жиҳат жамоангиз ўйинига қандай таъсир қилди? Қатар жамоалари учун бундай иқлимда футбол ўйнаш ноқулайдек туюлди.

- Бундай жиҳатлар бизга баҳона бўла олмайди. Биз ҳар бир ҳолатга кўникиб кетишимиз керак. Совуқ ҳаво бугунги мағлубиятга сабаби бўла олмади. Бундай даражадаги мусобақада ҳар қандай ҳолат рўй бериши мумкин.

- "Пахтакор" бугун сиз кутгандек ўйин намойиш этдими ёки рақиб бугун қандайдир кутилмаган юриш бўлдими?

- "Пахтакор" янги бош мураббий билан ишлашни бошлади ва жамоа ўзгариб бораётгани аниқ, лекин катта "сюрприз"лар бўлмади. Улар "Ал Гарафа"га қарши ўйинда ҳам шундай ўйнашга интилишган эди. Янги хорижлик футболчи Риаскос бугун дарвозамизга иккита гол уриб кетди. Мен "Пахтакор"ни қандай ўрганиб чиққан бўлсам, улар ҳеч қандай янгилик тақдим этди.



Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика