Latest news

16:24Франция терма жамоаси собиқ дарвозабони фаолиятини якунлади  0 15:556 минг сиғимли стадион "Барса" – "Валенсия" учрашувини қабул қилади. Ла Лига рози  1 15:28"Реал" собиқ футболчиси Гонконгга кўчиб ўтди  0 14:54АПЛ топ-клублари "Барселона" вундеркиндини сотиб олмоқчи  2 14:27Чемпионлар Лигаси 2026/27 йилги мавсум финали Мадридда ўтказилиши мумкин  3 14:05Суперлига. "Насаф" — "Бухоро" 5:0  1 13:57Тимур Кападзе: "Атрофдаги воқеалардан жуда чарчадим"  85 13:34Ямаль: "Олтин тўп"ларим кўп бўлишини орзу қиламан"  5 13:06Аёллар ОЧЛ гуруҳ босқичига қуръа ташланди: "Севинч" Эрон, Хитой ва Ҳиндистон жамоалари билан ўйнайди  4 12:49ЖЧ-2022 ярим финалчиси Ўзбекистон билан ўртоқлик ўйини ўтказмоқчи  11 12:20"Насаф" "Бухоро" дарвозасига 5 та тўп йўллаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  1 11:55Аргентина ва Албания ирқчилик туфайли 6 хонали сондан иборат жаримага тортилди  3 11:19U-23 Осиё кубогига қуръа ташлаш санаси маълум  14 10:57"Реал" ва Испания терма жамоасининг собиқ футболчиси фаолиятини Гонконг чемпионатида давом эттиради  0 10:30Португалия футболи юлдузлари "Шон-шараф" залига киритилди  1

Федор Емельяненко "ASIAN FIGHT"га ташриф буюрмайдими? News

Федор Емельяненко "ASIAN FIGHT"га ташриф буюрмайдими?

9 сентябрь куни Тошкентда микст силат бўйича халқаро "ASIAN FIGHT" турнири ташкил қилинишидан хабарингиз бор.

Бугун турнир ташкилотчилари томонидан мусобақага аталган янги постер тақдим этилди. Ушбу расмда фаҳрий меҳмонлар сифатида ташриф буюрадиган юлдузлар ичида россиялик аралаш қоидалар жангчиси Федор Емельяненконинг йўқлиги кўплаб саволларни юзага келтирмоқда.

Турнир ташкилотчиларининг www.olamsport.com сайтига маълум қилишларича, айни пайтда россиялик спортчининг мамлакатимизга ташриф буюриши сўроқ остида. У айни пайтда тайинли жавоб бераётгани йўқ. Шу сабабдан ҳам, ташкилотчилар таваккал қилмоқчи эмаслар.

Аммо, суратга жойлаштирилган бошқа юлдузлар Жан Клод ван Дамм ва Жефф Монсонлар юртимизга келиши аниқ. Яқин соатларда Ван Даммнинг Ўзбекистон аҳлига йўллаган саломини эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Шуни ҳам мамнуният билан эълон қиламизки, жанг оқшомига россиялик хонанда Лок Дог ташриф буюриши режалаштирилган. Шунингдек, ўша куни ўзбек ва қўшни давлат эстрада юлдузлари ўз чиқишларини намойиш этадилар.

Кечанинг асосий воқелиги албатта 8 нафар ўзбек жанг санъати усталарининг рақибларга қарши жанглари бўлади. Ушбу тўқнашувларда юртдошларимизни қўллаб-қувватланг.
Ўзбекистонда илк маротаба ташкил қилинаётган бундай жанг оқшомини бевосита кузатиб бориш имкониятини қўлдан бой берманг!


Rating: -7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика