Файзулло Қамбаров: “Фикримча, ўша вазиятда чиндан ҳам пенальти йўқ эди”
12 aug 2022 07:40
News
Файзулло Қамбаров: “Фикримча, ўша вазиятда чиндан ҳам пенальти йўқ эди”
Coca Cola Суперлигасининг 15-туридан ўрин олган “Бунёдкор” – “Қизилқум” (1:2) учрашувидан кейин меҳмонлар футболчиси Файзулло Қамбаров ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
- Мазкур баҳс қийин ўтишини олдиндан билардик. Чунки “Бунёдкор”нинг ҳозирги таркиби жуда яхши йигитлардан ташкил топган. Биз эса яратилган имкониятларимиздан тўғри ва унумли фойдаланган ҳолда ғалаба қозондик деб ўйлайман.
Қолаверса, учрашувнинг охирги дақиқалари анча асабий ўтди. Айниқса, ВАР билан боғлиқ ҳолат. Менинг фикримча, ўша вазиятда чиндан ҳам пенальти йўқ эди. Шу куни ғалаба қозонишимиз насиб қилган экан, ҳаммаси якунда ижобий натижа билан тугади.
Мавсумни имкон қадар юқори ўринлардан бирида тугатишни мақсад қилганмиз ва олдинда турган беллашувларда бунга интиламиз.
Link :
Source : Championat.asia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Элит ОЧЛ. "Насаф" сўнгги дақиқаларда тўп ўтказиб, ўз майдонида "Ал Ваҳда"га ютқазди
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси илк турда Парагвайни мағлуб этиб, мусобақани ғалаба билан бошлади
ЕЧЛ. "Ливерпуль" ўз уйида "Реал Мадрид"ни мағлубиятга учратди
Элит ОЧЛ. Рўзиқул Бердиев: "Кучимиз борича рақибга қаршилик кўрсатдик"
Comments