Latest news

14:09Фати қоладими? "Барселона" "Монако"нинг таклифини рад этди  1 13:42Дунёнинг энг қиммат футболчиларидан иборат рамзий терма жамоа тузилди  0 13:18"Ливерпуль" Дарвин Нуньесга нарх белгилади  1 12:51Ғалабани излаб: Бакаев жамоаси учун навбатдаги синов Самарқандда   2 12:35Сречко Катанец билан самимий суҳбат. Мундиалга тайёргарлик ва саралашдаги рақиблар ҳақида (2-қисм)  13 12:10ЖЧга бир неча кун қолди! Мусобақа ҳақида энг муҳими: иштирокчилар, тақвим ва пуллар  6 11:35​ "Олтин тўп"га даъвогарлар қачон эълон қилиниши маълум  14 10:57“Ал Насср“ Пиолининг ўрнига бошқа бир италиялик мураббий билан шартнома имзоламоқчи  0 10:30“Манчестер Юнайтед“ “Ювентус“ футболчисини сотиб олмоқчи  0 10:03“Галатасарой“ Санедан сўнг яна бир ТОП футболчи билан шартнома имзоламоқчи  1 09:38“Зенит“ Бразилия терма жамоаси аъзоси билан шартнома имзолашга яқин  0 09:10Ҳакамларимиз янги бренд либосларида майдонга тушади  5 08:43“Наполи“га “Ливерпуль“ ҳужумчиси керак  1 08:18Суперлига. ФИФА кунларидан сўнг навбатдаги турга старт берилади  1 07:47Хоразмдаги стадиондаги асосий муаммолардан бири бартараф этилди  4

Файзуллаевдан олдин "армия"ни забт этганлар ёхуд ЦСКАда тўп тепган ўзбекистонликлар News

Файзуллаевдан олдин "армия"ни забт этганлар ёхуд ЦСКАда тўп тепган ўзбекистонликлар

ЦСКА жамоаси расман, Аббосбек Файзуллаевни ўз сафига қўшиб олганини эълон қилди.

Биз эса ЦСКА сафида Файзуллаевдан аввал тўп тепган Ўзбекистонликлар ҳақида маълумот берамиз.


Юрий Пшеничников (1968-1971 йиллар)

"Пахтакор" ва ЦСКА сафида фаолият юритган, афсонавий дарвозабон 1940 йил 2 июнда Тошкентда туғилган. 1960 йилларда "Пахтакор" сафида тўп тепган ва кейинчалик ЦСКАга ўтган Юрий Павлович, тарихда энг кучлилардан бири деб тан олинадиган афсонавий дарвозабон Лев Яшин билан бирга СССР терма жамоасида бирга ўйнаган. "Пахтакор" жамоасида 1960-1967 йилларда фаолият юритган дарвозабон, 1968 йилги мавсумда ЦСКА сафига кўчиб ўтади. "Армиячилар" дарвозасини уч мавсум ҳимоя қилган Юрий Павлович, жами 66 учрашувда иштирок этиб ўз дарвозасидан бор йўғи 44та гол ўтказиб юборган. Пшеничников Москванинг ЦСКА клуби билан 1970 йилги мавсумда СССР чемпионига айланган, 1968 йил СССРнинг энг яхши дарвозабони деб тан олинган. 1972 йили эса "Пахтакор"да ўйновчи мураббий сифатида СССР биринчи лигасида ғолиб бўлди. СССР терма жамоаси сафида 19та учрашувда иштирок этган Юрий Павлович, оғир жароҳат туфайли фаолиятини эрта тугатишга мажбур бўлган. У 1969 йили ўнг қўлини жароҳатлаб олди. Шифокорлар унинг қўлига платинали пластина қўйишди. Жароҳат туфайли, у 1970 йили Мексикада бўлиб ўтган жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади. СССР чемпионатининг олий лигасида жами 243 ўйин ўтказган Юрий Павлович, 2006 йили Ўзбекистон Республикаси ҳукумати томонидан "Шуҳрат" медали билан тақдирланган.


Биродар Абдураимов (1969 - 1970)

Собиқ Иттифоқ футболи юлдузи, ўзбек футболининг 20-асрдаги энг яхши футболчиси Биродар Абдураимов фаолиятини 1969 йил охирларида ЦСКА билан боғлайди. Биродар Ҳасанович москваликлар таркибида 38та учрашувда майдонга тушган ва 8та гол урган. 


Улуғбек Бакаев (2001 йил)

Профессионал футболчилик фаолиятини "Бухоро" клубида бошлаган Бакаев. 2001 йили ЦСКА сафига қўшилади. ЦСКА сафида бор йўғи бир мавсум ўйнаган Бакаев, "армиячилар" сафида бор йўғи 7та учрашувда майдонга тушган.


Александр Гейнрих (2003-2004 йиллар)

2003-2004 йилларда ЦСКА сафида фаолият олиб борган ҳамюртимиз. Александр Гейнрих ҳам "ҳарбийлар" сафида кўп ҳурмат қозонмаган. Одатда мухлислар олқишига сазовор бўлган ҳар қандай футболчига хориж жамоаларидан "совчилар" кела бошлайди. Албатта Саша ҳам бундан мустасно эмас эди. Бир қатор жамоалар орасидан “Пахтакор” раҳбарлари ва футболчи Москванинг ЦСКА жамоасини танлайди ва шу тариқа Гейнрих "ҳарбийлар"нинг янги аъзосига айланади. Таъкидлаш керакки москваликлар таркибида рақобат ўша вақтларда ўта кучли эди. Вагнер Лав, Иржи Ярошик, Ивица Олич каби футболчилар орасидан асосий таркибга кириш осон эмас эди. Устига-устак мураббий Валерий Газзаевнинг ҳамюртимизга унчалик ишонмагани оқибатида Александр кейинги икки йилни асосан захира ўриндиғида ўтказишга мажбур бўлади. Шу сабабдан Саша ЦСКА сафида бор йўғи иккита учрашувда майдонга тушади ва битта гол уради. Шунингдек, Саша ЦСКА сафида 2003 йили Россия чемпионатида ғолиб бўлган.


Даврон Файзиев (2000-2001)

Файзиев футболчилик фаолиятини 1993 йил "Сўғдиёна"да бошлаган . 2000 йили Самарқанднинг "Динамо" жамоасидан ЦСКА сафига қучиб ўтади ва 2000-2001 йиллар давомида, "армиячилар" сафини ҳимоя қилади. Ҳимоя чизиғида рақобат кучлилигига қарамай, Даврон Файзиев Москва клуби сафида 23та учрашувда иштирок этган ва 2002 йили ЦСКАдан, Владикавказнинг "Алания"га жамоасига ўтади.

Виталий Денисов (2003-2006 йиллар)

Денисовлар сулоласининг яна бир вакили Виталий Денисов, "Пахтакор" БЎСМ тарбияланувчиси ҳисобланади. Кейинчалик Москванинг "Академика" клубига кўчиб ўтган Виталий, ЦСКА сафига таклиф этилган эди. "Армиячилар"нинг энг гуллаган даврида Денисов захира футболчиси бўлган, лекин шунга қарамасдан Виталий ЦСКА сафида икки карра Россия кубоги(2004/2005, 2005/2006) соҳибига айланган ва УЕФА кубогида ғолиб бўлган (2004/2005). ЦСКАда ўйин амалиётига эга бўлмагани сабаб, Виталий 2006 йили Нижний Новгороднинг "Спартак" жамоасига ижара асосида ўтади ва бир мавсум давомида 36та учрашувда майдонга тушади. Кейинчалик Москванинг "Локомотив" жамоасида бир неча мавсум тўп тепган Денисов, "темирйўлчилар"нинг афсонаси ҳисобланади.


Юқоридаги номлардан ташқари Олег Буров (1984), Вячеслав Солоҳо (1969-1970), Геннадий Денисов (1986) ҳам "армиячилар" сафида маълум вақт тўп тепган. 

Абдулвосит Бектемиров

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика