Latest news

19:59Таҳсин, Цигер, Ресан, Дориев... Championat.asia талқинида Суперлига-2025 легионерлар рамзий терма жамоаси  0 19:39Ҳаким Фузайлов: "30 тур ҳакамлар ҳақида гапирмадим"  3 19:13Отабек Нарзуллаев: "Энди Суперлигада қолиш учун курашмаймиз, кучли бешталик учун ҳаракат қиламиз"  3 18:57Эрон чемпионати. "Ўзбек дербиси"да кучлар тенг келди, Ўрунов ва Ашурматов тўлиқ ўйнади  0 18:28Александр Хомяков: "Курашишда давом этамиз"  3 18:00Сардор Рашидов — "Нефтчи", Искандеров ва Шомуродов ҳақида   4 17:40Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди  56 17:33"Клуб уни шунчаки сотиб олмаган". "Ливерпуль" сардори Вирц ҳақида гапирди  0 17:04Алижонов, Алибоев, Искандеров, Сергеев... Championat.asia талқинида Суперлига-2025 рамзий терма жамоаси  5 16:37"Йил жавоҳири" номинанти Туркияда операция қилинади  0 15:57Азиз Ибрагимов: "Гуруҳда Бразилия билан бирга кейинги босқичга чиқишимизни хоҳлайман"   2 15:34Мўмин Мелиев Ўзбекистонга қайтди  4 15:08"Барселона" "Ливерпул"нинг трансфер нишонини мерсисайдликлар бурни остидан тортиб олди  0 14:32Даврон Файзиев: "Аргентина, Англия, Гана ёки Сенегал билан бир гуруҳга тушишимизни хоҳлайман"  12 13:46Равшан Ҳайдаров: "Ўзбекистон Жаҳон чемпионатида майдонга шунчаки тўп тепиш учун чиқмайди"  2

Файзуллаев ЦСКАга қайтди ва Евро-2024да кимга мухлислик қилишини айтди News

Файзуллаев ЦСКАга қайтди ва Евро-2024да кимга мухлислик қилишини айтди

Ўзбекистон терма ва олимпия терма жамоаси футболчиси Аббос Файзуллаев ЦСКА сафига қайтди.

Аббос Файзуллаев ЦСКАга қайтиб, жамоа билан янги мавсумга тайёргарликни бошлаб юборди. Машғулот давомида у клуб матбуот хизматига интервью беришга ҳам улгурди.


"Таътил яхши ўтди, Ўзбекистонда дам олдим. Кейин 3-4 кун Дубайда, қуёш остида ётиб, тикланиш жараёнини ўтказдим. Кеча ЦСКА сафига қайтдим. Бугун 2та машғулот ўтказдик. Янги мавсумга тайёргарликни бошлаб юбордик.

Бош мураббий билан бироз суҳбатлашдик. Бугун "теория"да иштирок этдим. Бир-биримизни яхшироқ ўрганишимиз, таниб олишимиз учун вақт етарли деб ўйлайман.

Евро-2024да кимга мухлислик қиламан? Менга Испания ўйини ёқади, уларга мухлислик қиляпман.

Ижтимоий тармоқлардаги видео? Тошкентда дўстлар ва танишлар билан йиғилиб, кўча футболи ўйнадик. Футболни жуда соғингандим. Вақтимизни мароқли ўтказдик".


Эслатиб ўтамиз, Файзуллаев 10 июль куни Ўзбекистон олимпия терма жамоаси йиғинига қўшилади.



Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика