Latest news

02:10ЕЧЛ. "Бавария", "Ливерпуль" ва "Челси"да йирик ғалаба. "Тоттенхэм" "Монако" билан дуранг ўйнади  7 01:55ЕЧЛ. Беллингемнинг ягона голи "Реал Мадрид"га "Ювентус" устидан ғалаба тақдим этди  22 00:39ЕЧЛ. "Қорабоғ" ушбу мавсум турнирдаги илк мағлубиятини "Атлетик"дан қабул қилиб олди. "Галасарой" эса йирик ҳисобда зафар қучди  1 00:30Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" "Ризеспор" билан дуранг ўйнади. Шомуродов тўлиқ ўйнади, Алиқулов ва Файзуллаев эса...  7 00:20Максим Шацких: "Икки очко йўқотдик. Рақиб дурангни нишонлади"  6 23:04ОЧЛ 2. "Аркадағ" Қатарда "Ал Аҳли"га қарши камбэк амалга ошириб, мағлубиятдан қутилиб қолди. "Андижон"нинг гуруҳидаги вазият қизиқарли тус олмоқда  9 22:24Ўзбекистон термаси бош мураббийи Фабио Каннаваро "Реал" – "Ювентус" ўйинида стадиондан туриб экспертлик қилади  16 22:05Али Ашур: "Андижон" бугун жуда кўп югурди, улар ўз мухлислари учун жанг қилишди. Баъзида бундай энергияга қарши курашиб бўлмайди"  7 21:33Ла Лигада ой ўйинчиси бўлиш учун номзодлар эълон қилинди  3 21:01ОЧЛ 2. "Ал Насср" Ҳиндистонда "Гоа" устидан ғалаба қозонди  6 20:39ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"  123 20:23Алаба "Реал"дан янги шартнома хоҳламоқда, клуб эса йўқ  1 19:46Каррагер: "Арсенал" - ЕЧЛни ютиши мумкин бўлган 4–5 клубдан бири"  0 19:15Ньом Винисиусни юзига ургани учун 2 та ўйинга четлатилди  1 18:24ЖЧ-2026. Осиёда бешинчи саралаш босқичи ўйинларининг саналари маълум бўлди  14

Файзулла Қамбаров: “Бухорода ўйин осон бўлмайди” News

Файзулла Қамбаров: “Бухорода ўйин осон бўлмайди”

Олий лига йигирма иккинчи туридан жой олган “Бухоро” — “Қизилқум” учрашувига қизиқиш жуда юқори.

Учрашув олдидан навоийликлар ҳимоячиси Файзулла Қамбаровнинг фикри билан қизиқдик.

— Бухородаги баҳс ҳар икки жамоа учун ҳам осон бўлмайди, — дейди Файзулла Қамбаров. — Охирги турда ўз майдонимизда қимматли очколарни қўлдан чиқаргандик. Энди қолган ўйинларда очко йўқотишга ҳаққимиз йўқ. Бугунги учрашувни кўплаб ҳамшаҳарларимиз ҳам стадиондан кузатиб боришидан хабаримиз бор. Шу учун фақат ғалаба учун майдонга тушамиз. Қолаверса, биринчи даврада ўз майдонимизда “Бухоро” жамоасига имкониятни бой бериб қўйгандик. Ушбу мағлубият аламини олишга уринамиз, албатта.

Футбол клубимиз раҳбарияти ҳам, минглаб мухлисларимиз ҳам бизга катта умид ва ишонч билан қарашяпти. Жамоадошларим буни яхши ҳис этиб туришибди. Муҳими, жамоамизда кайфият аъло даражада, мухлисларга чиройли футбол тақдим этишга шаймиз.

“Қизилқум” ПФК Матбуот хизмати.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика