Latest news

20:56ЕЧЛ. "Барселона" – "Олимпиакос". Таркиблар аниқ  2 20:48"Бавария" Нойер билан шартномани узайтиришни режалаштирмоқда, Нюбель эса сотиб юборилади  0 20:17Элит ОЧЛ. "Шабаб Ал Аҳли" – "Насаф" 1:1 (матнли трансляция)  27 19:58Жиру: "Лига 1 А Сериядан ортда эмас"  3 19:30Шмейхель: "Нега Хойлунд ва Мактоминей "Наполи"да?"  5 19:02Максим Шацких: "Рақибни ўрганиб чиқдик. Фикримча, "Ал Ҳалдия" Қатар клубидан кучлироқ"  15 18:42Артета Гёкереш "Арсенал" учун фойдали эканлиги ҳақида гапирди  0 18:14Абрамович Туркия клубининг акция пакетларини сотиб олмоқчи  3 17:47"Нефтчи" – ОКМК ўйинидаги вазият четлатишга хосмиди? Суперлиганинг 25-туридаги ҳакамлик таҳлили  7 17:27Алаба яна жароҳат олди  3 16:59Эшитдик-да! Аёллар ва футзал жамоаси энди Суперлига клублари учун мажбурий бўлмайди  4 16:39ОФК вакиллари Миллий футбол маркази билан танишди  0 16:19"Футбол олами". Бутсанинг таги билан бутсага тепишга қизил карточка берилмайди. Оёқни синдириш учун сал юқорига тепиш лозим...  12 16:03Расман: "Бавария" Компани билан ҳамкорлик қилишда давом этади  0 15:34"Андижон" "Ал Ҳалдия"га қарши қандай рангдаги либосларда ўйнаши маълум  3

Фахрийлар. “Қўқон-1912” – “Нефтчи” 3:0 News

Фахрийлар. “Қўқон-1912” – “Нефтчи” 3:0

Кеча Қўқондаги “Марказий” ўйингоҳида фахрий футболчилар ўртасида республика биринчилигининг минтақавий саралаш учрашуви бўлиб ўтди.

Унда вилоятимизнинг икки жамоаси “Қўқон-1912” ва “Нефтчи” жамоаларининг фахрийлари учрашдилар.

Ҳар икки жамоа бундан олдин андижонлик фахрийларга қарши ўйин ўтказишган эди. “Нефтчи”  фахрийлари “Андижон” фахрийлари устидан 2:0 ҳисобида ғалабага эришган бўлса, жамоамиз фахрийлари Андижондан 3:3 ҳисобидаги дуранг натижа билан қайтиб келишган эди.

Фахрийлар ўртасидаги мусобақанинг финал қисмига чиқишни мақсад қилган  “Қўқон-1912” ва “Нефтчи” фахрийлари ўзаро ўйинда ғалаба қозониш учун майдонга чиқишди. Бу учрашувда ҳар икки жамоа таркибида яқин ўтмишнинг бир қатор юлдуз футболчилари майдонда ҳаракат қилишди. “Нефтчи” таркибида Андрей Фёдоров, Мурод Исмоилов, Олег Буров, Асад Дўрмонов каби фахрийлар тўп суришди. Қўқонлик мухлислар эса Нўъмон Ҳасанов, Муҳиддин Абдувалиев, Алишер Отажонов, Маъмур Мансуров, Саид Шокиров каби бир қатор севимли футболчиларини яна яшил майдонда кўришди.



Ўйинда катта ташаббусга эга бўлган жамоамиз фахрийлари биринчи бўлимнинг ўзидаёқ майдонда ким устун экалигини кўрсатиб қўйишди.

Учрашувнинг 7-дақиқасида Алишер Отажонов ҳисобни очган бўлса, 8 ва 28-дақиқаларда Саид Шокиров дублга эришди.

Иккинчи таймда жамоалар ҳарчанд уринишмасин дарвозаларга бошқа гол киритилмади. Шундай қилиб фахрийлар ўртасидаги вилоят дербисида жамоамизнинг фахрий футболчилари 3:0 ҳисобида ғалабага эришишди. Фахрий футболчиларимиз навбатдаги учрашувни 30 сентябрь куни андижонлик фахрийларга қарши ўтказишади.


Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика