Latest news

20:52БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" "Ал Васл"га мағлуб бўлди, Ғаниев 59 дақиқа ўйнади  0 20:25АПЛ. "Арсенал" - "Манчестер Сити" 0:1 (матнли трансляция)  5 19:37Родри: "Арсенал"дан қасос олишимиз керак"  5 19:18"Арсенал" — "Манчестер Сити". Ҳусанов асосий таркибда  29 19:15"Қизилқум" — "Насаф" 0:0 (Матнли трансляция)  24 18:50Усмоновнинг сўнгги сонияларда киритган голи "Андижон"ни мағлубиятдан қутқариб қолди  25 18:36"Мальорка" — "Атлетико". Таркиблар маълум  0 18:08Туркия Суперлигаси. "Башакшехир"нинг "Аланяспор"га қарши ўйин учун таркиби маълум  15 15:26"Манчестер Юнайтед" Вальверде эвазига "Реал"га ўз футболчисини беришга тайёр  7 14:38"Арсенал" 80 млн евролик испанни харид қилмоқчи  2 13:58Левченко: "Нега ғалабани мухлислар билан нишонламайман? Барчаси ўйиндаги асаб ва руҳий чарчоқ сабаб"  5 13:14Фергюсон "Манчестер Юнайтед"га қайтмоқчи эканини тан олди  17 12:35Аморимнинг "Реал"даги трансфер мақсади маълум бўлди  6 11:56"Реал" "Ливерпул"нинг навбатдаги юлдузини нишонга олди  11 11:20Месси МЛС тўпурарлар пойгасида етакчилик қилмоқда - 22 та ўйинда 22 та гол  5

Фахрийлар чемпионатида Рўзиқул Бердиев учинчи, Сергей Лушан биринчи бўлди News

Фахрийлар чемпионатида Рўзиқул Бердиев учинчи, Сергей Лушан биринчи бўлди

Бугун Тошкентдаги Чиғатой футбол мактабининг сунъий майдонида фахрийлар ўртасида Республика чемпионатининг финал ўйини бўлиб ўтди.

Кеча бўлиб ўтган ярим финал учрашувида кубокнинг амалдаги соҳиблари Қўқон терма жамоаси навоийлик футболчиларни 3:0 ҳисобда мағлубиятга учратиб финал йўлланмасини қўлга киритган эдилар. Иккинчи ярим финал жуфтлигида Тошкент  терма жамоаси Қашқадарёни 4:2 ҳисобда ютган эди.

Учинчи ўрин учун бўлиб ўтган қизиқарли учрашувда Рўзиқул Бердиев сардорлиги остида майдонга тушган қашқадарёликлар 3:0 ҳисобда ғалаба қозондилар. Ўйин тақдирини ўз дубли билан айнан "Насаф" устози муаллифлик қилди. 

3-ўрин учун

Навоий - Қашқадарё 0:2 (0:1)

Ҳакамлар: Вадим Агишев, Тимур Галеев, Тимур Гайнулин, Олим Тўйчибоев.

Голлар: Рўзиқул Бердиев (17, 38)

Навоий:  Шуҳрат Ризаев, Бахриддин Рахматов, Обид Худоёров, Анвар Санаев, Фарҳод Акрамов, Фарҳод Нуруллаев, Ўктам Ҳамроев, Рўзиев, Юлдашев, Ҳасан Махмудов, Ҳамиджон Актамов

Қашқадарё: Эркин Мирзаев, Икром Сиддиқов, Ўткир Холиқов, Толип Шоймардонов, Шуҳрат Тошпўлатов, Шуҳрат Қиёмов, Зойир Тўрақулов, Қурбонназаров Дилрух, Дадажон Тоғаев, Камил Ягмиров, Рўзиқул Бердиев.








Финалда эса азалий рақиблар тўқнаш келдилар. Биринчи бўлимда Умид Қувватов ҳисобни очди. "Бунёдкор" либосидаги тошкентликлар эса харчанд уринмасинлар гол ура олмадилар. Бунга сабаб, рақиб дарвозасини Фарҳод Мусажонов қўриқлагани бўлди. Жуда кўплаб сейв муаллифи бўлган посбон иккинчи бўлимда бироз толиқди шекили, иккита гол ўтказиб юборди. Қўқон терма жамоасининг асосий таркибидан уч нафар футболчини Тошкентга кела олмагани панд берди. Аксинча, Тошкент терма жамоаси бу йил Александр Хвостунов ва "Бунёдкор"нинг руминиялик мураббийи Августин Чирица эвазига кучайганлиги билинди. Лушан эса йил давомида машғулотларда иштирок этганини ўйин давомида билдирди. Натижада Алишер Бозоров ва Игорь Ли томонидан киритилган голлар эвазига пойтахтликлар бир тўп фарқи билан ғалаба қозондилар.

ФИНАЛ

Тошкент - Қўқон 2:1 (0:1)

Голлар: Алишер Бозоров (40), Игорь Ли (52) - Умид Қувватов (15)

Ҳакамлар: Олимжон Толибжонов, Руслан Серазетдинов, Олимжон Абдувосилов, Жасур Мухторов.

Тошкент: Ровшан Ражабов, Улуғбек Рўзиқулов, Алишер Бозоров, Александр Хвостунов, Игорь Ли, Сергей Лушан, Августин Чирица, Абдумажит Тоиров, Анатолий Хутин, Адҳам Юсупов, Саид Турсунов.

Захирадан тушганлар: Аҳмад Иноятов, Самат Нарзиқулов, Ҳамза Каримов, Хондамир Абдурахмонов, Алексей Кирин, Махмуд Собиров.

Қўқон: Фарҳод Мусажонов, Жамол Тожибоев, Маъмур Мансуров, Рахмат Жўраев, Самандар Мелибоев, Ахрор Ниёзов, Акмал Ортиқов, Баҳодир Абдуллаев, Мухриддин Абдувалиев, Умид Қувватов, Саид Шокиров.

Захирадан тушганлар: Нўъмон Ҳусанбоев Иброҳим Мамадиев, Ғайрат Шарипов, Зоҳид Нурматов, Камол Аминов, Али Тошматов, Бахром Азимов.




Фарҳод Нуриллаевга Владимир Штерн кубокни топширяпти


Вильгелм Қаҳҳоров эса қашқадарёликлар учун аталган учинчи ўрин кубогини топширяти


Қўқон фахрийси Ахрор Ниёзов эсдалик совғаларини қабул қилиб оляпти


Алишер Бозоровга чемпионлик кубогини Наримон Жалолов топширяпти


Тошкент терма жамоаси


Қўқон терма жамоаси


Навоий терма жамоаси


Нодирхўжа Юлдашев

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика