Latest news

16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  0 15:43"Арсенал" — "Ноттингем Форест". Таркиблар маълум  2 15:19ЎзЭл Классикосига превью  8 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  4 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  0 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  2 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  1 11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  6 10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  14 10:35Артета: "Ливерпуль" кучайиб кетди"  5 10:09Шухрат Раҳмонқулов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида биринчи гол урган ғалаба қозонади"  2 09:46Постекоглу: "Тоттенхэм"дан кетишим кутилмаган ҳолат бўлмади"  2 09:21Зоҳир Пиримов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида имкониятлар тенг"  3

Фахрий футболчилар ўртасида Ўзбекистон Футбол Федерацияси кубоги мусобақаси ўтказилмоқда News

Фахрий футболчилар ўртасида Ўзбекистон Футбол Федерацияси кубоги мусобақаси ўтказилмоқда

Ўзбекистон Футбол Федерациясининг Фахрийлар кенгаши ташаббуси билан айни кунларда фахрий футболчилар ўртасида Ўзбекистон Футбол Федерацияси кубоги-2016 турнири ўтказилмоқда.

Турнирнинг вилоят босқичлари якунига етди. Гуруҳ босқичларидан ярим финал босқичига “Бунёдкор”, “Металлург”, Навоий, Нукус, Қўқон, “Нефтчи”, Қашқадарё, “Бухоро” жамоалари йўл олди.

Ярим финал босқичида ҳар бир жуфтлик ўзаро икки ўйиндан иборат баҳсларни ўтказди. Уларда қуйидаги натижалар қайд этилди:

“Бунёдкор” – “Металлург” 2-0; 2-1.

Навоий – Нукус 3-0; 1-1.

Қўқон – “Нефтчи” 3-0; 0-0.

Қашқадарё – “Бухоро” 4-0, 9-2.

Шу тариқа “Бунёдкор”, Навоий, Қўқон, Қашқадарё жамоалари турнирнинг финал босқичига йўл олди. Финал босқичи ўйинлари 12-13 ноябрь кунлари ўтказилади.

Таъкидлаш керакки, ушбу турнирда уч мингдан ортиқ фахрий футболчилар иштирок этди. Мусобақада Тошкент шаҳридан 48, Тошкент вилоятидан 16, Фарғонадан 16, Андижондан 12, Қашқадарёдан 16, Қорақалпоғистондан 10, Навоийдан 12, Бухородан 8 ҳамда Самарқанддан 8 жамоа иштирок этди.  

Жиззах, Сирдарё, Хоразм, Сурхандарё ҳамда Наманган вилояти фахрий футболчилари мусобақада иштирок этишмади. Ўзбекистон Футбол Федерацияси фахрийлар кенгаши ушбу вилоят фахрийларини ҳам Ўзбекистон бўйлаб анъанавий равишда ўтказиб бориладиган бундай катта миқиёсдаги турнирдан четда қолмасликка, навбатдаги турнирларда қатнашишга чорлайди. 

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика