Latest news

14:25ЖЧ йилида ПФЛ режаларида ўзгаришлар бўлиши мумкин: ташкилот 3 та вариантни илгари сурди  1 14:12Ўзбекистон U-17 қизлар терма жамоаси йиғин бошлади  0 13:51Аморим: "Манчестер Юнайтед"да 20 йил ишламоқчиман"  0 13:31"Андижон" "Қўқон-1912" дарвозасига жавобсиз 3 та тўп йўллаган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  1 13:17"Хоразм" Ғузорда "Шўртан"дан устун келган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 13:03ОКМК "Бухоро"ни ишончли ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 12:46Виктор Гёкереш "Арсенал"га трансферидан олдин Лондонда бизнес бошлаган  0 12:20​38 ёшли Давид Луис "Пафос" футболчисига айланди  1 11:57Эржан Токотаев: "Биринчи ўйинимда гол ўтказмаганимдан мамнунман"  7 11:35Тимур Кападзе: "Ўзбекистоннинг мақсади – тарих яратишни давом эттириш. Ўртоқлик ўйинларида янги футболчиларни синаб кўрамиз"  10 11:14Суперлига 17-тур баҳсларига ҳакамлар тайинланди  7 10:38Февзи Давлетов: "Қизилқум" икки тайм давомида позицион ҳимояланди"  2 10:10Сон Хён Миннинг янги жамоаси маълум  1 09:39Саудия Арабистони терма жамоаси аъзоси Франция клубига ўтди  1 09:08"Бавария" футболчиси фаолиятини АПЛда давом эттиради  1

Фахрийлар Кубоги. “Андижон” – “Қўқон” баҳси поёнига етмади News

Фахрийлар Кубоги. “Андижон” – “Қўқон” баҳси поёнига етмади

Аввал хабар бериб ўтганимиздек, водийда футбол бўйича фахрийлар Кубогининг саралаш ўйинлари бўлиб ўтмоқда.
Ўтган ҳафта Қўқонда маҳаллий “Қўқон” фахрийлари билан куч синашган “Андижон” фахрийлар жамоаси турнир регламентига кўра, кеча ўз майдонида жавоб ўйинини ўтказиши лозим эди. Айтиш жоизки, ушбу жамоаларнинг дастлабки ўйинида 5:1 ҳисоби қайд этилганди. Шу боис андижонликларнинг кейинги босқичга чиқиши учун камида 4:0 ҳисобидаги ғалаба қониқтирарди. Ва бу билан улар Тошкентда ўтадиган ярим финал босқичига йўлланмани қўлга киритарди.
Шу боис мезбонлардан сермаҳсуллик талаб этиларди. “Қўқон” фахрийлар жамоаси эса табиийки ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолиш учун ҳаракат қиларди.

Олинган маълумотларга кўра, мазкур баҳс ўз поёнига етмаган. Сабаби қўқонликлар ҳисоб 3:0 кўринишда бўлиб турганида, норозилик билдириб, майдонни барвақт тарк этган. Учрашувдаги ҳакамлик “Қўқон” фахрийлар жамоасида эътирозларни келтириб чиқарган ва маълум вақт бу борада анчагина тортишувлар юзага келган. Айтиш лозимки, ўйинни андижонлик Акмал Раҳимов бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб борган.

Championat.asia бунга жиддий қарайди ва ҳар икки томон вакиллари билан музокара ўтказган холда, вазиятга ойдинлик киритади. Воқеалар ривожини сайтимизда кузатиб боринг.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика