Фати қайси термада ўйнашини ўзи ҳал қилади
22 sep 2019 09:36
News
Фати қайси термада ўйнашини ўзи ҳал қилади
Фати Испания фуқаролигини олгач, ушбу юрт термаси шарафини ҳимоя қилиши мумкин. Аммо Бори ўғлига Португалия термасида ўйнашни маслаҳат бермоқда. Ансу Фати Гвинея Бисауда туғилган. Бу юрт Португалия колонияси ҳисобланиб, 1973 йилда мустақилликка эришган.
“Мен ҳар доим ўғлим Португалия учун ўйнашини орзу қилардим. Ўйлашимча, у ҳам бу ҳақда ўйлаб кўрган. Аммо ҳозир вазият бироз мураккаблашди.
Биз Португалия футбол федерацияси котиби билан бир неча бор учрашдик. Аммо кейинчалик испанияликлар томонидан бизга босимлар бўлди. Менга ҳаттоки Испания футбол федерацияси президенти ҳам телефон қилди.
Ансу ўзини португалиялик деб ҳис қилади, у ушбу юрт термасида тўп тепиши керак. Ўғлим “Бенфика” футболчиси Умар Эмбало билан кўпроқ мулоқот қилади. Ҳозир ҳаммаси Ансунинг ўз қўлида, сўнгги қарорни у қабул қилади” дея Фатининг сўзларидан иқтибос келтирмоқда A Bola нашри.
Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди
Comments