Latest news

23:09Фирмино ва Махрезнинг голлари туфайли "Ал Аҳли" йирик ғалабани тантана қилди  0 23:04Элит ОЧЛ. Остон Ўрунов жамоаси дурангга рози бўлди  4 23:00"Ал Ҳилол" - "Истиқлол"  2 22:42Эшитдик-да! "Пахтакор"нинг Эрон клубига қарши ўйини Тожикистонда ўтиши мумкин  2 22:13"Арсенал"ни тарк этаётган Эду Гаспар бирданига 3та клубни бошқаради ва маоши 3 баравар ошади  0 21:35"Ал-Райян" бош мураббийи: "Дастлабки турларда Саудия "гранд"ларига қарши ўйнадик. Икки жамоа учун ҳам очколар жуда-жуда зарур"  2 21:17Аморим "Манчестер Сити"га қарши баҳс ҳақида: "Агар "Спортинг" ютса кимлардир МЮга янги Фергюсон келяпти дейди"  2 19:52Бруну Фернандеш: "Тен Хагдан кечирим сўрадим"  4 19:211 ой олдин "Насаф"га мағлуб бўлган мураббий "Рома"да Шомуродовнинг янги устозига айланиши мумкин  6 18:52МЮ афсонаси: "Манчестер Юнайтед" - мутлақо ўртамиёна жамоа"  1 18:25Дербида кучлар тенг келди ГАЛЕРЕЯ  0 17:5619 ёшли тўпурар ва бошқалар — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари  3 17:30Эшитдик-да! "Металлург" ва "Қизилқум"га таъқиқ қўйилади, "Нефтчи" ва "Навбаҳор" ҳам жазоланиши мумкин  8 17:03Ўзбекистон МТЖнинг ноябрь ойидаги йиғин учун тахминий таркиби  57 16:30Ўзбекистон МТЖ қачон йиғин бошлайди?   11

Фарзанд... News

Фарзанд...

Tags :  Фарзанд
Баъзида фарзандини меҳрибонлик уйига берган ота-оналарни кўрамиз, ўз ота-онасини мурувват уйига берадиганлар ҳам йўқ эмас.

Улар ҳақида эшитганимизда ичимиздан бир ёқимсиз ҳислар ўтади. Шу ҳам ота-онада деймиз.

Баъзи ота - оналар бор, фарзандини мактабида нима қилаяпти, ким билан дўстлашяпти иши йўқ. Ялло қилиб юришни яхши кўради. Топган пулини кўча куйга сарфлайди, буни "кўча хандон, уй зиндон" дейишади. Кафега кириб қуюқ-суюқ таом тановул қилади. Кабоблар, бир зумда тайёрланиб келинган салатлар. Уйда аёли фарзанди билан нима истеъмол қилаяпти, унинг иши йўқ. Нима еса, еявермайдими? Қийинчилик билан ўз кучи билан бирон бир ютуққа эришиб қолса, чойхонада керилишни билади, "менинг фарзандимда". Ҳа энди бола нима қилади, отасини кўчага улоқтирадими, ота қилган хатони такрорламайди албатта, ўзбекмиз, ота дейди.

Пайтида чойхонадан бўшамаган, оғайниларининг олдида уялмаслик учун энг сара кийимларни ҳам ўзи кийинган. Фарзанд нима, кўчада чанг кўтариб юриб катта  бўлиб қолаверади. 

Бахтимизга бундайлар кўп эмас. Наъмунавий ота - оналар бисёр Ватанимизда. Масалан менинг отам заводда оддий ишчи бўлганлар, онам 1989 йилдан бери мактабда дарс берадилар. Тўрт фарзанднинг тўнғичиман. Ота-онамнинг биринчи мақсади мени яхши ўқишда ўқитиш бўлди. Биринчи уринишдаёқ Университетга кирдим, "контракт". Тўртинчи курсни битираётганимда кейинги укам ҳам ҳудди мен каби институтга кирди, шартнома кетидан, шартнома. Учинчи укам коллежда яхши ўқиганлиги учун гранд ютди, наққош, институтга "бюджет"га кирди. Фақат кенжамиз ҳозирча ўқишга кирмади. Ота-онам ўшанда қийналиб контрактимни тўлаши шарт эмас эди. Еб-ичиб юришса бўларди, ундай қилишмади. Фарзандларини таҳсил олишларига имкон яратишди. Мана ҳозир уни роҳатини кўриб ўтиришибди. Айнан шундай оилалар туфайли Ватан тараққий этади. Ўзим каби мисолларни жуда кўплаб айта оламан, шу мақолани ўқиётган Сиз ҳам шундай қийинчилик билан катта бўлган бўлишингиз мумкин. Бугун ота - онанингиз дуосини олиб юрибсиз. Ота-она учун бундан ортиқ яна қандай ютуқ бўлиши мумкин?

Муаллиф нега бу гапларни айтаяпти деган ҳаёлдасиз. Футбол ҳам бу оила!

Бугун бизнинг олий лига клубларимиз ўз футбол мактабларига қарамасдан бугунги кунлари билан юрибдилар. Футбол мактабларидаги ўша клубга тегишли болалар қандай тўпда футбол ўйнаяпти, эгнига қандай кийим киймоқда, уларга ким футболнинг дастлабки сир-асрорларини ўргатаяпти иши йўқ. Бугун келиб турган пул билан йилни ўтказиб олса бўлди. Четга чиқади, қимматбаҳор кийим кечак кияди, лекин футбол мактаби учун битта тўп сўраб келган болага, "ПУЛ ЙЎҚ" деган жавобини  беради. 

Юқоридаги ота каби, агар ўз кучи билан қийинчилик ила асосий таркибга кириб юлдуз бўлса бирон футболчи, гердайишни биламиз, буни менинг клубим тарбиялаган деб саҳнадан тушмаймиз. 

Футбол ва ҳаётдаги боғлиқликлар жуда кўп. Агар клуб раҳбарлари, ўз футбол мактабларига ота сифатида қарасалар, болаларини бекаму кўст ўстирсалар, эртага ўша эмасми унга роҳат бағш этадиган. Эртага ўша бола катта бўлиб миллион-миллион пулни олиб келмайдими? Бундай клубларимиз йўқ эмас, секин - секин кўпайишяпти. 

Қисқа қилиб айтаман, футбол мактабига эътиборсиз клубларни кўчани танлаган оталарга, ўзининг фахрий футболчиларини фаолиятини тугатгач буэътибор қолдирадгиган клубларни, ота-онасини мурувват уйига топширган фарзандга ўхшатаман. 

"Барса" ва "Реал"ни деб ота - онасини ҳақоратлашга бораётган фарзандларни эса кимга ўхшатишни очиғи билмай қолдим. Сен сўкинаётган кишингни онаси аллақачон бу ёруғ дунё тарк этган бўлиши мумкинлиги ҳақида ўйлаб кўрдингми? Сен сўкинаётган она, сен билан олишаётган фарзандини тунги 2:00да бедор кутиб ўтирган бўлиши мумкин-ку? Сен сўкаётган она, оғир аҳволда касалхонада ётган бўлиши мумкинми, мукин! Ҳар бир ёзаётган коментингиз учун пайти келиб, турли ҳолатда жавоб бериш мумкинлиги ҳақида ўйлаб кўрдингизми? 

Ёшларга маслаҳатим, қўлимга телефон тушди, истаганимни ёзаман, келиб биров менга бирон нарса дермиди, деб ҳом ҳаёл бўлманг! Тақдирни ўзи шундайин тўғирлаб қўяди-ки, кейин афсусланиш ўтмай қолади. Бировни фарзандини ҳақорат қилаяпсиз, йиллар ўтиб ҳудди ўзингизга ўхшаган бола Сизнинг фарзандингизни шундай ҳақорат қилса нима бўлади? Уйига асабий келиб, аламини оиласидан олсачи? Чуқурлашиб кетдим-ми? Асло йўқ! Қанчадан-қанча кишининг таъбини хира қилаётганингизни биласизми? 

Эх...

Нодирхўжа Юлдашев


Rating: +64   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика