Latest news

20:44Расмус Хойлунд: "Юнайтед"да қолишни истайман"  1 20:16"Локомотив"га 6 футболчи келди, 5 футболчи кетди  1 19:502024 йил ёзининг энг қиммат ТОП-10 трансфери. Мавсум улар учун қандай ўтди?   0 19:22"Тоттенхэм" "Арсенал"ни майдон марказидан урилган гол эвазига ютди  0 18:59"Барселона" "Сеул"ни "хоккейча" ҳисобда мағлуб этди  11 18:42А Сериянинг икки гранди "Арсенал" аъзоси учун курашга қўшилди  0 18:14Марлен Чобанов легионерга айланди  0 17:55​"Андижон" легионер ҳимоячиси билан хайрлашди  3 17:32Исак "Реал Сосьедад" базасида шуғулланмоқда  2 17:04Аббос Файзуллаев: "ЦСКА туфайли Ўзбекистон термасида ўз ўрнимга эга бўлдим. Энди "Истанбул Башакшеҳир"га чемпионатда олдинга қадам ташлашида ёрдам бермоқчиман"  3 16:37ЦСКА ҳимоячиси: "Аббосга келажакда ўзи хоҳлаган лигада ўйнашини тилайман"  4 16:09Доннарумма АПЛ топ-клублари билан музокаралар олиб бормаяпти  2 15:41Нойер Тер Штеген билан боғлиқ вазият туфайли Германия терма жамоасига қайтишга тайёр  4 15:14Саудия Арабистони клублари Левандовскини сотиб олмоқчи  3 14:52"Андижон" янги легионерини Суперлига учун рўйхатдан ўтказа олмади  7

Фаррух Шотурсуновнинг дубли "Машъал"га ғалаба келтирди News

Фаррух Шотурсуновнинг дубли "Машъал"га ғалаба келтирди

Фарғона шаҳрида “Вилоят Ҳокими Кубоги-2017”да иштирок этаётган "Машъал-2" жамоаси бугун 3-турда “Қўқон-1912-2” жамоасига қарши ўтказиб 2-1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ҳар икки жамоа ўйинни эҳтиёткорлик билан бошлашди. «Машъал» жамоамизнинг биринчи ҳужумидаёқ вазият гол билан якунланиши мумкин эди.  Кичик «Газчилар»нинг берган зарбасини рақиб дарвозабони маҳорат билан бартараф этди. Биринчи бўлим ўрталарига келиб, устунлик секин-аста рақиб томонига ўтди. Қўқонликлар “Газчилар” дарвозаси олдида кетма-кет ҳужумлар ташкил этишди. Аммо барча уринишлар бесамар якунланаверди. 30-дақиқада «Машъал»  ҳужумчиси Фаррух Шотурсунов дарвозабон билан бирга – бир вазиятга чиқиб бориб, ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Орадан уч дақиқа ўтиб, мувозанат тикланди. Рақибларимиз футбочиси илдамроқ ҳаракат қилган, Андрей Сидиров  дарвозамизни ишғол этди. Биринчи бўлим шу ҳисобда интиҳо топди.

Иккинчи бўлимда “Машъал” жамоамиз ўйинни  яхши бошлашди. 62-дақиқа рақибиларимиз дарвозамиз олдида хавфли вазият вужудга келтиришди. Ориф Мамажоновнинг зарбасидан кейин посбонимиз тўпни ўшлаб олишда хатоликка йўл қўйди. Аммо тезда хатосини тўғирлади. 69-дақиқага келиб пеналти тепиш ҳуқуқига эга бўлдик, Шотурсуновнинг ўн бир метрли нуқтадан берган зарбасини Абдуллаев қайтарди. Аммо қайтган тўпни Фаррухнинг ўзи дарвозага аниқ йўллаб, жамоасини яна олдинга олиб чиқди.

Учрашув шу ҳисобда якун топди. "Машъал" 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.

 “Вилоят Ҳокими Кубоги-2017” “Д” гуруҳи

3-тур
“Машъал-2” – “Қўқон-1912-2” – 2:1 (1:1)
Голлар:
Фаррух Шотурсунов-30, 69. – Андрей Сидиров-33.

“Машъал-2”: 35. Жавоҳир Ильясов, 33. Шаҳзод Абдураҳимов, 2. Искандар Шойқулов, 8. Мирзакамол Камолов, 29. Жамолиддин Убайдуллаев, 17. Владислав Павленко, 13. Шаҳзод Шайманов, 19. Мақсад Муҳаммедов, 27. Фаррух Шотурсунов, 6. Аббос Амонов, 96. Шохрух Достонов.
Захира: 30. Ботир Носиров, 9. Хумоюн Муртазоев, 28. Марадона Сафаров, 22. Жонибек Мирзақулов, 55. Аваз Агалиев.

“Қўқон-1912-2”: 30. Ислом Абдуллаев, 6. Ислом Каримов, 8. Иброҳим Раҳимов, 10. Иқбол Маликжонов, 11. Иброҳим Мухторов, 14. Муҳаммаданас Ҳасанов, 15. Маъруф Зокиржонов, 17. Андрей Сидоров, 19. Шохрух Холматов, 22. Ориф Мамажонов, 27. Исмоил Охунжонов.
Захира: 1. Сухаил Жумабоев, 2. Рамзбек Исақов, 4. Сардор Исақов, 5. Дониёр Тўлашев, 21. Достон Мелиқўзиев, 25. Дилшод Баратов, 26. Иброҳим Аҳмаджонов.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика