Latest news

22:15Энцо Мареска: "Манчестер Сити" соврин учун курашга қайтади"  0 21:41Расман: "Навбаҳор" собиқ футболчисини ортга қайтарди  1 21:28"Goal" АПЛда йилнинг энг яхши трансферлари рейтингини тузди  0 20:50Бруну МЮ раҳбарияти билан келиша олмаяпти  1 20:24"Барселона" ҳужумчиси сафдан чиқди  0 19:59"Навбаҳор" Азимжон Аҳмедов билан янги шартнома имзолади!  6 19:36"Ювентус" Дисасини ижарага олмоқчи  1 19:15"Пахтакор" Муҳаммадқодир Ҳамралиев билан янги шартнома имзолади!  1 18:50Боливияда жамоа керакли натижани сақлаб қолиш учун, ўйин тугамай, майдондан чиқиб кетди  2 18:12"Сурхон" етти нафар футболчи билан янги шартнома имзолади  0 17:43Ферран Торрес "Барса"нинг омадсизликлари ҳақида: "Барчасини вақт кўрсатади"  9 17:17Ильгиз Танташев яшил майдонга қайтди  1 17:06Ўзбекистон U-16 термаси Тошкент вилояти футбол академияси жамоасига қарши ўйин ўтказди   3 16:47Шаҳзодбек Ғофурбеков — "Локомотив" футболчиси!  0 16:09Маунт мартгача майдонга қайтмайди. МЮ хавбеки "Сити" билан ўйинда жароҳат олганди  1

Фаррух Шотурсунов: “Катта футболни ҳис этдим” News

Фаррух Шотурсунов: “Катта футболни ҳис этдим”

Бундан 4 йил аввал “Пахтакор” ўринбосарлари сафида дебютини ўтказган Фаррух Шотурсунов йил бошида Равшан Ҳайдаров таклифига биноан “Қизилқум” таркибига келиб қўшилган эди.
Олий лигада 21 ёшга тўлмаган футболчиларни ўйнатишни ПФЛ ўз регламентида кўриб чиқиши кераклигини, Фаррух ўз ўйинлари билан исботлашга муваффақ бўлди. Бугунги кунда олий лига жамоалари сафида тўп тепаётган деярли барча ёшлар ўзларига билдирилган ишончни керагидан ортиғи билан оқлаяптилар. Албатта уларга меҳнат ва яна меҳнатни тавсия қиламиз. Бу ёшда синиб қолишдан осони йўқ, муҳими атрофдагиларнинг гапига учмасдан, маишатга берилмасдан фақат ва фақат олға қадам ташласалар, ишонаманки, келажак албатта уларники бўлади. Иккинчи даврани “Динамо” сафида ўтказган Шотурсунов мавсум якунига кўра ўз ҳисобига 10та гол ёзиб қўйишга муваффақ бўлди. Албатта бу унинг катта футболдаги илк мавсуми учун катта ютуқ.



-   Йил бошида сиз ва Азамат Абдуллаев бепул ижара шарти билан “Қизилқум” сафига бориб қўшилдинглар. Бу ўтиш қандай амалга ошган эди?
-   Равшан ака бизга бегона мураббий эмас. Уч йил давомида “Пахтакор” ўринбосарлари сафида тўп тепдим. Бу эрда мени ҳамма шароитлар қониқтирар эди. Лекин асосий таркибдаги рақобат кучлилиги боис, Самвел Бабаян билан маслаҳатлашиб, ижара асосида бошқа жамоага кетишга рухсат сўрадим. Шунда клубимиз вице-президенти Равшан ака билан гаплашиб мени “Қизилқум”га ўтишимга имкон яратиб беришди. Ўз навбатида, олий лигада катта тажриба ортирганим учун бу икки мутахассисга раҳмат айтмоқчиман.

-   Йил бошида “Қизилқум” катта йўқотишларга учраган бўлсада, ўйин жиҳатдан мукамаликка эришиб бораётган эди. Аммо раҳбарият “Бухоро” билан ўйиндан кейин Ҳайдаровни кетишини истади. Бу катта ҳато бўлганлигини, олий лига якунида кўрдик. “Қизилқум” сўнгги турда олий лигада қолган бўлса, “Динамо” сакиззталикка кирди…
-   Бу фикрингизга қўшиламан. Кўрган бўлсангиз, иккинчи даврада “Қизилқум”ни жуда кўп ўйинчи тарк этди. Аслида улар Равшан аканинг ҳурмати учун йил бошида жамоада қолган эдилар. Гарчанд мағлубиятга учраган бўлсакда, ўйинимиз ёмон эмас эди. Шунчаки янги шакилланаётган жамоага бироз ўйин амалиёти ва вақт керак эди. Ҳайдаров кетганидан кейин “Қизилқум” футболчиларини кайфиятлари ҳам тушиб кетди. Ўз-ўзидан иштиёқ ҳам йўқолди.

-   Бир хил савиядаги жамоалар – “Қизилқум” ва “Динамо”. Агар Ҳайдаров жамоадан кетмаганида, “Динамо” ўрнида “Қизилқум” бўлармиди?
-   Ҳа.

-   Биринчи даврада 2та гол урдингиз, иккинчисида эса 8та. Икки жамоанинг кучи бир. Нима учун “Қизилқум”да ишинг Самарқандчалик юришмади?

-   Аввало бу мураббийнинг ишончига боғлиқ. Ёшларга ҳамма ҳам имконият беравермайди.

-   21 ёшингда олий лигада ёмон натижа кўрсатмадингиз. Ўзингизга бўлган ишонч, қайси пайтда ошди деб ўйлайсиз, умуман катта футболга тайёрлигингни ҳис қилган пайтингиз бўлдими?
-   “Пахтакор” ўринбосарлари таркибида мунтазам равишда майдонга тушиш орқали катта тажриба тўплаган эдим. Таркибимиз ҳам рақобатга бой эди. Айнан қачон тайёр бўлганлигимни айта олмайман. Юқорида такидлаганимдек, бу кўпроқ мураббийга боғлиқ.

-   Катта футбол ва ёшлар ўртасидаги футбол ўртасидаги фарқни қанчалик ҳис қилдингиз?
-   Бўлмасамчи. Катта футбол, бу катта футбол.



-   Фаррух мен сизни анчадан бери таниган ҳолда, бир нарсани айтишим мумкинки, сиз росманасига катта футболга кириб келдингиз. Аммо ундан фойдаланиш ёки фойдаланмаслик, фақат ва фақат ўзингизга боғлиқ. Минг зўр ўйин қилманг, соғлом фикр юритмасангиз, камида 25 ёшгача жиддий ишламасангиз, кейин барчаси бир пул бўлиши мумкин. Бунга кучим этади деб ўйлайсизми? Биз мухлисларни сиз каби ёшлардан умидимиз катта.
-   Худо хоҳласа ҳаммаси яхши бўлади. Сиз айтган гапларга амал қилган ҳолда, ўз устимда ишлашга мухлисларга вада бераман. Ҳақиқатдан ҳам олий лига бу умуман бошқа дунё экан. Бу ерда энди ўйинқароқлик кетмайди. Ёшлигимда берилган имкониятдан унумли фойдаланган ҳолда мухлисларим ўйлаган футболчи бўлиб этишишга ҳаракат қиламан.

-   “Динамо”га ўтганиндан кейин у ерда қийинчиликлар бўлмадими?
-   Оз моз бўлди. Аммо у ерда ҳам ўзимга таниш бўлган футболчилар борлиги боис мени қўллаб-қувватлашди. Чемпионат якунланишига яқин голларим сони ошиб борди.
 
-   Энди иштаха очилганида мавсум тугаб қолгани алам қилдими?
-   (кулади) Нимасини айтасиз?

-   “Қизилқум”да ҳужум ортида, “Динамо”да эса номинал ҳужумчи ролида тўп тепдингиз…
-   Мен учун муҳими ҳужумга яқин жойда тўп тепсам бўлди. У ҳужумнинг олди бўладими ёки орти фарқи йўқ.
 
-   Иккинчи даврадаги омадга кўпроқ, рақиб ҳимоячиларни сизни ёш деб эътибор беришмагани ҳам сабаб бўлдими, кейинги йил улар сизни жиддий қўриқлашади.
-   Буни ҳам ёрдами бўлди. Ўз ўйинларимга келсак, менга “Локомотив”га қарши ўтказган ўйинимиз ёқди. Шу куни мазза қилиб майдонда тўп тепдик.

-   Агар “Пахтакор” раҳбарияти сизни яна ижарага беришни лозим топишса…
-   Бундан фақат хурсанд бўлар эдим. Олий лигада яна кўпроқ майдонда тўп тепиш орқали, “Пахтакор”ни асосий таркибига киришни мақсад қилганман. Бу жамоада тўп тепишни кўпчилик истайди.

-   Январь ойида Уммонда 22 ёшли футболчилар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Таркибимиз ёмон эмас, агар ҳақиқатдан ҳам 1991/92 йилларда таваллуд топган футболчилардан ташкип топган терма жамоа мусобақага йўл олса, чампион бўлишга кўзингиз етадими?
-   Бугунги 1991/92 йилларда таваллуд топган футболчилардан келиб таркиб тузиладиган бўлса, ҳақиқатдан ҳам Ўзбекистон терма жамоасини фаворитлар қаторига қўшишимиз мумкин бўлади. Жорий мавсум шу йилларда туғилган кўп футболчилар асосий таркибда майдонга тушдилар. Менимча бу бизни қўлимиздан келади.




championat.asia сайти ўқувчилари ҳам Шотурсуновга савол бериш имкониятига эга бўлдилар.
“2410”: Ўзингизни МТЖга лойиқман деб ҳисоблайсизми, "Пахтакор"га қайтасизми?
- Бунинг учун аввало қаттиқ меҳнат қилишим керак. “Пахтакор” ёки бошқа жамоада тўп тепишимни клуб раҳбариятининг қарорига боғлиқ.

“-Man-UniteD-“: Сиз учун “Манчестер Юнайтед” кучлими ёки “Барселона”? Бу ерда "кучлими" сўзи ҳар томонлама қўлланилган!
- Бу икки жамоа бир мавсум давомида, бир чемпионатда рақиблик қилмас эканлар, аниқ кучларига баҳо бера олмайман. EЧЛ доирасидаги ўйинларга алданмаслик керак. Чунки ҳар қандай жамоа, битта ўйин учун тайёргарлик кўра олади. Иккиси ҳам ўз замонининг кучли жамоалари.

“Азиз Раҳмон”: “Динамо” жамоасининг инфраструктураси олий лигадиги баъзи бир жамоаларникидан яхширок. Мана бир неча йилдирки “Динамо” олий лигамизда мунтазам иштирок этиб келади, бироқ совринли ўринлар учун астойдил курашмайди. Бунга нима сабаб деб уйлайсиз?
– Агар Равшан Акмалович жамоада ишлашда давом этсалар, “Динамо” албатта жиддий рақиблар қаторидан ўрин олади.

Нодирхўжа Юлдашев суҳбатлашди.
Фото: Хайрулла Холиқов.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика