Latest news

08:27Файзуллаев ва Шомуродов рамзий терма жамоадан жой олишди  2 07:58Элит ОЧЛ. Бугун "Насаф" "Ал Иттиҳод" меҳмони бўлади  2 07:35Sofascore. Супер ўйин кўрсатган Файзуллаев ва Шомуродов неча баҳога лойиқ кўрилди?  8 02:01Италия Суперкубоги. Нереснинг дубли "Наполи"га соврин олиб берди  1 01:27Элит ОЧЛ. Ҳамробеков жамоаси сўнгги дақиқаларда ғалабани илиб кетди, "Ал Ҳилол" ва "Ал Аҳли" меҳмонда зафар қучишди  0 01:05"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"  11 00:26Ироқ. Шерзод Темировнинг голи "Эрбил"ни мағлубиятдан қутқариб қолди, у 8 та баҳсда 8 та гол урди  5 00:00"Бунёдкор" уч футболчи билан шартномани узайтирди  0 23:41Расман: "Барселона" ва ПСЖ собиқ юлдузи 32 ёшида фаолиятини якунлади  2 23:13Рақиб қизил олса, "Ливерпул"га қийинроқ, "Эвертон"нинг кучи ҳам, заиф нуқтаси ҳам Грилиш. Топ чемпионатлар учрашувларидаги ўзига хос тактика ҳақида  1 22:53"Ғазалкент" машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  4 22:24Рўзиқул Бердиев: "Ал Иттиҳод" юлдузларга бой кучли жамоа"  7 22:04"Қизилқум" Шукуров билан шартома имзолади  1 21:33"Навбаҳор" Тошкентда йиғинни бошлади (ФОТО+ВИДЕО)  1 21:08Туркия. Шомуродов ва Файзуллаев гол урди, "Башакшехир" йирик ғалабага эришди  22

Фаррух Сайфиев: "Эрен Дердийок жамоамизни тарк этди" News

Фаррух Сайфиев: "Эрен Дердийок жамоамизни тарк этди"

Тошкентнинг "Пахтакор" жамоаси Суперлиганинг 6-тур қолдирилган ўйинида ўз майдонида "Андижон"ни қабул қилди.

Ушбу учрашувдан сўнг "Пахтакор"нинг тажрибали футболчиси Фаррух Сайфиевнинг фикрлари билан қизиқдик.

- "Андижон" билан учрашувдан олдин кўпчилик "Пахтакор"нинг осон ютишини тахмин қилганди...

- Ўйинни яхши бошладик. Тезкор гол уриб олганимиздан сўнг бироз бўшашиш кузатилди. Бу - футбол. Бундай ҳолатлар бўлиб туради. Асосийси ғалабани қўлга киритдик. Шунга қарамасдан тўхтаб қолишимиз керак эмас. Турнир жадвалида "Сўғдиёна" билан очколаримиз орасида фарқ кичик. Қолган ўйинларда бўшашишга ҳаққимиз йўқ. 

- Нима учундир пастки ўринлардаги жамоалар қолганларга нисбатан жуда қаттиқ каршилик кўрсата олмоқда. "Андижон" ҳам сўнгги дақиқагача курашди...

- Нафақат "Андижон", балки барча жамоалар бизга қарши бор кучи билан ўйнамоқда. 

-  Олдинлари Жалолиддин Машарипов билан жуда яхши келишиб ўйнар эдингиз. Бироқ ҳозирда олдинги чизиқ вакиллари билан бироз тушунмовчилик кузатилаётгандек...

- Жалол билан 3 йил бирга тўп тепдик. Тўпни қабул қилиб олганимизда қаерга очилишни, қайси жойга тўпни оширишни муаммосиз билар эдик. Ҳозирда эса унинг йўқлиги сезилмоқда. 

- Шу нарса терма жамоамизда ҳам етишмади. Вадим Абрамовнинг сизни олиб кетмагани ҳали ҳам эътирозларга сабаб бўлмоқда...

- Туркманистон билан ўйиндан сўнг Вадим Карленович қолишимни айтганди. Кимни олиб кетиш ёки қолдиришни бош мураббий ҳал қилади. Шунга қараб у натижага жавоб беради. 

- Шота Арвеладзенинг Ўзбекистон терма жамоасига мураббий бўлишига қандай қарайсиз? 

- Шота Юстинович ҳар томонлама яхши инсон ва мураббий. Ҳурматга лойиқ инсон, деб биламан. Футболимизга шундай мураббийлар керак.

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Rating: -2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика