Latest news

13:42"Манчестер Юнайтед" бош мураббий лавозими учун асосий номзодларни белгилаб олди  0 13:16Расман: "Андижон" ярим ҳимоячиси жамоада қолди  3 12:53"Локомотив"га сербиялик ярим ҳимоячи келади  0 12:25"Сурхон" Ҳамиджоновни "Хоразм"га ижарага берди  2 12:07Бугунги ўйинлар: U-23 Осиё Кубоги очилиш ўйинлари, “Ювентус” сафарда ва бошқалар  3 11:55"Насаф" бор-йўғи 4 ўйинда қатнашган легионер дарвозабони билан хайрлашди  2 11:40"Нефтчи" Анталияда "Шахтёр", "Динамо" Батуми ва "Қорабоғ" билан тўқнаш келади  9 11:22Мбаппе — 2025 йилнинг энг яхши пенальтичиси  7 10:45Раҳимжон Давронов: “Ажойиб муҳит бўлади. Шу томонлама менга қизиқ ва ёқимли бўляпти”  1 10:18"Манчестер Сити" АПЛнинг энг қиммат ҳимоячиларидан бирини сотиб олмоқчи  11 09:51"Локомотив" яна бир собиқ футболчисини ортга қайтаришга яқин  2 09:23"Сурхон" U-21 чемпионати тўпурари билан шартнома имзолади  4 08:57Виталий Левченконинг навбатдаги жамоаси деярли аниқ  14 08:30Расман. Гвардиол узоқ муддатга сафдан чиқди  11 08:04Алижоновнинг трансфери нима учун барбод бўлди?  12

Фарруҳ Сайфиев: "Мундиалга бориб, шунчаки қатнашиш йўқ" News

Фарруҳ Сайфиев: "Мундиалга бориб, шунчаки қатнашиш йўқ"

Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Фарруҳ Сайфиев Қатарга қарши баҳсдан (3:0) сўнг сайтимизга кичик интервью берди.

- МТЖнинг июнь ойидаги ФИФА кунлари ҳақидаги фикрингиз билан бўлишсангиз. Терма жамоа илк маротаба мундиалга чиқди...

- Бутун халқимизни бизга армон бўлиб келган Жаҳон чемпионатига чиқишимиз билан табриклайман. Бунга осонликча эришилмайди. Биз тўрт йил давомида катта меҳнат қилдик. Раҳбариятимиз ва юртбошимиз бизга барча шароитларни яратиб берди. Шу сабабли, биз шундай даражага етиб келдик, назаримда. Биз бунга муносиб эдик. Ҳар бир ўйин ва ҳар бир машғулот орқали бунга етиб келдик. Энди тўхтаб қолиш йўқ. Мундиалга бориб, шунчаки қатнашиш йўқ. Жаҳон чемпионатида ҳам максимал ўйин намойиш этишга ҳаракат қиламиз.

- 2021 йилдан сўнг МТЖ Сречко Катанецга топширилди. Орадан тўрт йил вақти ўтди. Ушбу мундиал йўлланмасига қадар босиб ўтилган йўлдаги қувончли ёки қийинчиликлар ҳақида гапириб ўтсангиз?

- Терма жамоа Катанец бўладими ёки Тимур ака, ҳамма бир хил меҳнат қилди. Бу циклнинг ҳар бир ўйини қийин кечди. Ҳозирги кунда футбол шундай бўлиб қолди. Кучли иштиёқ бўлмаса, ғалаба қозониш қийин. Масалан, КХДРга қарши ўйинлар. Кўпчилик КХДРни осон рақиб деб ўйлаган эди. Замонавий футболда "настрой" бўлмаса ютиш қийин.


Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика