Latest news

01:18Муҳаммад Ҳакимов: "Тикланиб олишимиз керак"  1 00:18Сайфиддин Содиқов: "Бош мураббийимизнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажара олмадик"  2 23:30U-17 ЖЧ. Ўзбекистон – Панама 6:1   3 23:12Расман: Ўзбекистон 1/16 финалда Хорватия билан ўйнайди  14 22:29Абубакир Шукуруллаев: "Энг муҳим ўйинимиз эди"  5 21:52Иброҳим Шокиров: "Барча дарвозабонлар пенальтига олиб келадиган хато қилаётганини кўрганман"  7 21:25Абдулмалик Анваров бошидан жароҳат олди  9 20:32U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади  168 20:11Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ислом бирдамлиги ўйинларида 3-ўринни қўлга киритди  7 19:52Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди  54 19:34"Ливерпуль" "Брайтон" етакчисига даъвогар  4 19:09Роналду ЖЧ-2026 унинг учун сўнггиси бўлишини эълон қилди  9 18:39"Манчестер Юнайтед" Шешконинг жароҳати жиддийлигидан хавотирда  1 18:12U-17 Жаҳон чемпионати. Гуруҳдан чиқсак, ким билан ўйнаймиз?  29 17:44Кьеза Италия терма жамоасига чақирувдан бош тортдими?  3

Фаррух Сайфиев: "Терма жамоада исталган жойда ўйнашга тайёрман" News

Фаррух Сайфиев: "Терма жамоада исталган жойда ўйнашга тайёрман"

Ўзбекистон - Баҳрайн (0:0) учрашувидан сўнг чап қанот ҳимоясида ўйнаган Фаррух Сайфиевнинг фикрлари билан қизиқдик.
- Бугун илк бор чап қанот ҳимоясида ўйнадингиз. Қанчалик қийин бўлди?
- Терма жамоа сафида исталган жойда ўйнашга тайёрман. Мураббий менга шу нуқтани ишониб топширдими, демак уни бажаришим керак. Ўзим учун ҳам бу катта синов эди, боиси олий лигада эмас, кучли рақибга қарши ўйинда имтиҳондан ўтдим.

- Учрашувда ўзингиз ўйлаган режани қанчалик майдонда кўрсата олдингиз?

- Қўлдан келганча ҳаракат қилдим, Худога шукур қўпол хатоларсиз ўтди. Бундай қийин ўйинларда биргина гол учрашув тақдирини ҳал қилади Ҳимоячилар учун аввало ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаш биринчи ўринда туради.

- Рақиб ҳақида таассуротлар?
- Баҳрайн - кучли жамоа. Бизга етарлича ташвиш туғдирди. Ўйин бундан ҳам яхши бўлиши керак эди. Аммо Осиё Кубоги олдидан бир қатор синов ишлари ўтказиляпти. Боиси у ерда ҳар қандай қаршиликка тайёр туришимиз керак. Бундай ўйинлар эса, биз ўша тактикани амалга ошира оламизми ёки йўқ деган саволларга ойдинлик киритади.  

- Қатар ва Баҳрайнни солиштирсак...
- Иккала жамоа кучли, лекин Қатар билан баҳсда легионерлар йўқ эди. Бугун эса таркибимизда тажрибали футболчилар кўпроқ бўлди.  

- Терма жамоанинг муҳим аъзосига айланиш учун нималар қилиш керак деб ўйлайсиз?

- Имконият берилган ҳар бир ўйинда ўзимнинг бор кучим билан ўйнашим керак. Шунда барчаси яхши бўлади.

- Яқинда терма жамоага чақирила бошладингиз, тажрибали футболчилар томонидан қўллаб-қувватлаш бўляптими?
- Барча шерикларим мендан катта ва тажрибали. Улар менга керакли маслаҳатларни бериб туришди. Уларга раҳмат айтмоқчиман. Жамоамиз аҳил, менимча, олий мақсад йўлида бирлашган ҳолда, маррани забт эта оламиз.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика