Latest news

01:05ЕЧЛ. "Вильярреал" "Копенгаген"га ютқазди, "Аякс" "Қорабоғ"ни енгди  1 01:05ЕЧЛ. "Атлетик" — ПСЖ, "Брюгге" – "Арсенал" ва бошқа учрашувлар давом этмоқда (онлайн ҳисоб)  2 01:05ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўз уйида "Манчестер Сити"ни меҳмон қилмоқда (онлайн ҳисоб)  37 00:37"Сельта" билан ўйинда четлатилган "Реал" футболчиларига ҳукм чиқарилди  17 23:55Кейн "Бавария"дан кетишни хоҳламаяпти. Унга Ширернинг рекордини янгилаш унчалик ҳам қизиқ эмас  1 23:35Расман: "Динамо" Ратиньо билан хайрлашди. Футболчининг кейинги манзили аниқ  2 23:06УЕФА "Барса"га қарши ўйиндаги немис мухлисларнинг хатти-ҳаракатлари учун "Айнтрахт"ни жазолайди  1 22:43Эрон. Рустам Ашурматов гол урган ўйинда "Истиқлол" "Малаван" билан дуранг ўйнади  0 22:15"Ал Иттиҳод" Бенземага янги шартнома таклиф қилмади  2 21:53"Рома" "Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини сотиб олмоқчи  5 21:21Қаршидаги "Марказий" стадион чими янгиланади   3 20:55Эрлинг Ҳоланд ТВ орқали деярли ҳамма футболни томоша қилишини айтди  6 20:32Каррагер Салоҳдан узр сўради  6 19:51Жеррард Салоҳ ҳақида: "Автобус тагига ташлашди" қабилидаги гаплар нотўғри, аммо ҳеч ким мукаммал эмас"  5 19:25Хитойда спорт идорасининг собиқ раҳбари коррупция сабаб ўлимга ҳукм қилинди  6

Фаррух Икромов "Сурхон" дарвозасига урилган голларга батафсил изоҳ берди News

Фаррух Икромов "Сурхон" дарвозасига урилган голларга батафсил изоҳ берди

"Бунёдкор" илк турда сафарда “Сурхон” меҳмони бўлди ва ишончли ғалабага эришди.

Шу куни захирадан майдонга тушган ёш футболчи Фаррух Икромов учрашув қаҳрамонларидан бири бўлди. Иқтидорли ва келажаги порлоқ ўйинчи термизликлар дарвозасига киритилган учта тўпда ҳам иштирок этди. Икромов "Спорт" каналига берган интервьюсида голларга изох бериб ўтди. 

"Дастлабки тайм доимо қийин кечади. Иккинчи бўлимда икки жамоа ҳам олдинга ўтди, бўш ҳудудлар юзага келди. Ҳаво ҳарорати иссиқ бўлди. Ўзимиз ҳам бунга тайёр эмасдик. Баҳор эмас, ёз фасли бўлиб кетди. Иккинчи бўлимда ўйинни кучайтириш учун мен ва Расул Йўлдошев майдонга тушдик. 

Кўрсатма қандай бўлганди? Захирада ўтириб ўзимнинг позициямдаги ҳимоячиларни кузатшимни ва майдонга чиқиб ўйинни ўз қўлимга олишимни айтишди. Умумий режамиздан ҳужумкор футбол кўрсатиш ўрин олганди. Мавсум бошланиши, ҳаяжон сабабли ҳеч қайси жамоа дастлабки дақиқалардан очиқ футбол кўрсатмайди.

Учинчи голга келадиган бўлсак, олдимда очиқ ҳудуд борлигини кўрдим ва ўша жойга югурдим. Расул Йўлдошев тўпни узатди. Унинг пасини голга айлантирмасам бўлмасди. Дарвозабонни бошида пайқамадим, кейин кўрдим. Иккинчи киритилган тўпда мен Ҳумоюн Муртазоев орқали ўйнамоқчи эдим. Лекин, жамоадошимнинг ўзи барчасини ҳал қилиб қўйди”, - дейди “Бунёдкор” жамоаси аъзоси.

Rating: +19   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика