Latest news

14:28"Реал" Рейньер билан шартномани бекор қилиши мумкин  0 14:01Бернардески АҚШдан Италияга қайтди  0 13:33Ўзбекистон U-18 Тошкентда йиғин ўтказади. Таркиб маълум  1 13:03"Ливерпуль" 90 млн евро эвазига ҳужумчи харид қилиши мумкин  4 12:38Де Бруйне "Наполи"да нечинчи рақамни олди?  0 12:14"Манчестер Юнайтед" Бундеслигадаги ҳужумчини ўз сафига қўшиб олмоқчи  2 11:32"Интер"нинг асосий трансфер мақсади маълум қилинди  0 11:07Тома Табатадзе "Бухоро"га ўтиши мумкин  2 10:07Месси пеналтисиз голлар бўйича Роналдуни ортда қолдирди  28 09:52"Ньюкасл" Исакни сотиш ниятида эмас — клуб унинг нархини 173 миллион еврога кўтарди  3 09:24"Барселона" "Реал" юлдузини кўзламоқда — футболчи билан алоқа ўрнатилди  29 08:48"Нефтчи" таркибига нигериялик футболчи қўшилди  6 08:26Эрон клуби Одил Ҳамробеков трансфери учун "Бунёдкор"га қанча тўлади?  1 07:52"Интер Майами" "Ред Буллз"ни 5:1 ҳисобига ютди — Мессидан дубль  25 07:10"Бунёдкор" дарвозабони ОКМКга ўтди  0

Фарруҳ Зокиров билан интервью News

Фарруҳ Зокиров билан интервью

Фарғоналик собиқ футзалчи, айни дамда мураббий сифатида фаолият олиб бораётган Фаррух Зокиров билан сайтимиз мухбири учрашиб, интервью олди.

Қуйидаги ушбу интервью билан танишишингиз мумкин.

"Футзалга дастлаб 1999-йили III Ўзбекистон чемпионати орқали кириб келганман. Дастлаб бу чемпионатда “Dinamo-Sprint" жамоаси сафида ўйнаганман.  кейинчалик Фарғона Политехника институти қошида ташкил этилган "FarPolitex" номли талабалардан ташкил топган жамоада 2004-йилга қадар майдонга тушдим. Бу жамоада марҳум Шавкат Махсумов бош мураббийлик қилганлар, футзалдаги дастлабки билим ва малакаларимни айнан ушбу мураббий қўл остида олганман.

Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси сафига 2000-йилга келиб чақирув олдим. 2002-йили Индонезия давлатида бўлиб ўтган футзал бўйича Осиё чемпионатида иштирок этдим. Терма жамоа ҳақида менда илиқ таасуротлар қолган. Чунки ўша даврда футзали ривожланган хорижий давлатларда, масалан Екетаринбургда, Астана каби шаҳарларда йиғинлар ташкил этганмиз ва кучли футзалчиларга қарши майдонга тушиш имконияти бўлган. Бундан ташқари Эрон, Япония, Индонезия, Тайланд, Малайзия каби футзали ривожланган давлатларда ўтказилган Осиё чемпионатларида иштирок этганман, бизнинг терма жамоамиз жуда аҳил ва иноқ эди. 

Яна айтадиган бўлсам Бразилия, Испания, Италияда ҳам терма жамоамизнинг хорижий йиғинларида иштирок этганман ва ушбу мамлакатлар терма жамоаларига қарши учрашувларда майдонга тушганман. Умуман олганда футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси ҳақида ёрқин хотиралар қолган. Ёдимда қолган кучли хорижлик футзалчилар ҳақида айтадиган бўлсам, эронлик Ҳайдариан ва Вохид Шамсоиларни алоҳида таъкидлаган бўлардим, сабаби бу футзалчилар ўз даврида жуда ёрқин ўйин намойиш этишган. Ҳозирги даврда Рикардиньо ва Фалькаоларни энг кучли хорижлик футзалчилар деб ҳисоблайман.
Ўзбекистонда қўшни давлатлар билан хамкорлик алоқаларини ривожлантиришга, дўстона муносабатларини янада шакллантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шундан келиб чиққан холда биз ҳам қўшни Қирғизистон, Қозоғистон давлатларининг футзал жамоалари билан ўзим бош мураббийлик қилаётган жамоа футзалчиларини жисмоний холатини ушлаб туриш мақсадида қишки йиғин давомида ўртоқлик учрашувлари ташкил этмоқдамиз. Шунингдек, ҳозирги кунда ОФК инструктори Аваз Максумов билан биргаликда  футзал мураббийларига LEVEL 1 тоифасидаги лицензия берувчи махсус курсларда инструктор ёрдамчиси сифатида иштирок этмоқдаман" - дейди Фарруҳ Зокиров.

Бекзод Толибов ёзиб олди.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика