Latest news

07:22Клублар ўртасидаги ЖЧ. Яна бир учрашувда ҳисоб очилмади  0 02:05Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ "Атлетико"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, мадридликлар ўйинни бир киши кам бўлиб тугатишди  14 01:10Февзи Давлетов: "Ўйинга тузган режамиз иш берди, аммо бироз реализация етишмади"  6 01:01Виталий Левченко: "Ғалаба қозониш учун гол уриш керак"  9 00:55Ҳаким Фузайлов: "Шундай юқори талаблар орқали ўзбек футболи тартибланиб боради"  1 00:10"Барселона" Рэшфорд бўйича қарор қабул қилди  2 23:37Вадим Абрамов: "Бу ташкилотнинг ички иши, ушбу ишларни сизлар муҳокама қилиш ва ёзишларингиз керак"  3 23:27Сергей Лушчан: "Биринчи бўлимда деярли юз фоизлик вазият бўлди, аммо..."  5 23:17Рўзиқул Бердиев: "Бундай ўйинларда кўп вазиятлар яратилмайди"  9 22:57Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Бавария" "Окленд Сити"ни "кўмиб қўйди". Германия чемпионлари Янги Зеландия жамоасига жавобсиз 10 та гол урди  31 22:33Жака итальян грандига ўтадими?  0 21:59Суперлига. "Насаф" Чераннинг пенальтидан урган голи эвазига "Навбаҳор"ни мағлуб этди  175 21:55Суперлига. "Динамо" "Хоразм" билан камбэк амалга ошириб, мағлубиятсиз сериясини давом эттирди  26 21:53Суперлига. Термиздаги баҳсда "Нефтчи" "Сурхон"ни мағлуб эта олмади  31 21:47"Наполи" "Ал Насср" юлдузига қизиқмоқда  0

Фарруҳ Шотурсунов: "Коронавирус ўзбек футболига соя солмаслиги керак" News

Фарруҳ Шотурсунов: "Коронавирус ўзбек футболига соя солмаслиги керак"

Ўтган мавсумни Қозоғистон биринчи лигасининг "Махтаарал" клубида ўтказган Фарруҳ Шотурсунов айни дамда карантин туфайли Ўзбекистонда бўлиб турибди.

Сайтимиз мухбири футболчи билан боғланиб, интервью ташкил этди. Қуйида мазкур интервьюнинг тўлиқ шакли билан танишишингиз мумкин.

- Фарруҳ, ўтган мавсумни Қозоғистон чемпионатида ўтказган эдингиз. Айни дамда карантин туфайли бу давлатда футбол учрашувлари тўхтатилган. Ҳозирги кунда нималар билан бандсиз?

- Ҳа, айни вақтда Ўзбекистондаман. Карантин туфайли Қозоғистонга кетолмадим. Бундан ташқари у ерда футбол учрашувлари номаълум муддатга тўхтатилган. Шу боис эндиликда эркин агентман.

- Қозоғистон ва Ўзбекистон чемпионатларида қандай фарқни сездингиз?

- Аслида фарқ унчалик ҳам катта эмас. Биргина фарқи шуки, бизда техник жиҳатдан футбол ташкил этилса, Қозоғистонда асосан жисмоний имконият юқори бўлиши талаб этилади. Яъни футбол учрашувлари курашлардан иборат бўлади.

- "Махтаарал"даги натижаларингиз қандай бўлди?


- Қозоғистон биринчи лигасига ўтган мавсум ярмида бориб қўшилдим. Жами 11 та учрашувда майдонга тушиб, 6 та гол урдим, 4 та узатмани амалга оширдим. Жамоамизни қуйи ўринлардан юқори ўринларга олиб чиқишга ўз ҳиссамни қўшишга ҳаракат қилдим.

- Биламиз, Ўзбекистон чемпионатларида бир нечта Суперлига ва ПРО-Лига клублари сафида ўйнагансиз. Қозоғистон чемпионатига ўтиш фикри қандай пайдо бўлди?


- Суперлигада охирги клубим "Металлург" бўлган. Ундан кейин ПРО-Лига вакили "Нурафшон" жамоаси сафида ўйнадим, мавсум якунида В ПРО-Лигада чемпионликка эришдик. Лекин турли молиявий холатлар сабаб клуб ёпилиб кетди. Мавсум давомида "Махтаарал"дан бўлган таклифни қабул қилдим ва жамоа таркибига қўшилдим. Менда легионер сифатида ўзимни синаб кўриш истаги ҳам бор эди.

- Хабарингиз бўлса, бизда август ойининг иккинчи ярмидан бошлаб Суперлига учрашувлари Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида марказлашган холда ўтказилади. Мазкур ҳолатга муносабатингиз қандай?


- Футбол ўйнашга имконият борми, демак чемпионатни ўтказиш керак. Суперлигани марказлашган ҳолда ташкил этилишини ижобий баҳолайман. Коронавирус бизни чемпионатимизга, ўзбек футболига соя солмаслиги керак. Олдинда терма жамоаларимизни халқаро учрашувлар кутиб турибди. Футболимиз мутассаддилари ҳам бу борада ўйлаб кўриб шу қарорга келишгани аниқ.



Бекзод Толибов суҳбатлашди.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика