Latest news

22:29Абубакир Шукуруллаев: "Энг муҳим ўйинимиз эди"  2 21:52Иброҳим Шокиров: "Барча дарвозабонлар пенальтига олиб келадиган хато қилаётганини кўрганман"  6 21:25Абдулмалик Анваров бошидан жароҳат олди  9 20:32U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади  162 20:11Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ислом бирдамлиги ўйинларида 3-ўринни қўлга киритди  7 19:52Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди  40 19:34"Ливерпуль" "Брайтон" етакчисига даъвогар  4 19:09Роналду ЖЧ-2026 унинг учун сўнггиси бўлишини эълон қилди  4 18:39"Манчестер Юнайтед" Шешконинг жароҳати жиддийлигидан хавотирда  1 18:12U-17 Жаҳон чемпионати. Гуруҳдан чиқсак, ким билан ўйнаймиз?  27 17:44Кьеза Италия терма жамоасига чақирувдан бош тортдими?  3 17:15Ўзбекистон U-17 терма жамоаси стадионга етиб келди  1 16:57"Динамо" "Қизилқум" футболчисига қизиқиш билдирмоқда  2 16:30Дешам Саудия Арабистонидан таклифлар олганини тасдиқлади  0 16:07Ямаль Испания терма жамоаси қайдномасидан чиқарилди  8

Фарруҳ Пардаев: "Нефтгазмонтаж" Про лигага чиқишга мутлақо тайёр" News

Фарруҳ Пардаев: "Нефтгазмонтаж" Про лигага чиқишга мутлақо тайёр"

Биринчи лига иштирокчиси "Нефтгазмонтаж" футболчиси Фарруҳ Пардаев чемпионатдаги дебют мавсум, ортда қолган учрашувлар борасида фикрларини билдириб ўтди.

- "Нефтгазмонтаж" жамоасининг биринчи даврадаги иштироки ҳақида фикрларингиз қандай ? Қандай хулосалар юзага келди?

- Аввало суҳбатга таклиф қилганингиз учун ташаккур. Жамоамиз жорий йилда Биринчи лигада дебют мавсумини ўтказмоқда. Бундан жуда ҳам хурсандман. Биринчи даврадан қизиқарли таассуротлар қолди. Номдор рақибларни мағлубиятга учратдик. Шундай хулосага келдикки, бундай ғалабалардан сўнг асло бўшашиш керак эмасакан. 

- Жамоа кучли рақиблар билан ўйинда ўзини кўрсата олди. "Зомин"," Ғиждувон"ни ютди. Лекин "Лочин"," Чиғатой", "Хотира-79" каби жамоалар билан ўйинларда мағлуб бўлди. Бу борада нима дея оласиз ? 

- "Зомин" ва "Ғиждувон"га қарши учрашувлар осон ўтгани йўқ. Мазкур ўйинларда характер кўрсата олдик. Рақибдан устун келдик. Баъзи бир ўйинларда натижаларимиз кўнгилдагидек бўлмади. Муҳим уч очколарни йўқотдик. Аламли дуранглар бўлди. Мағлубиятга учраган ўйинларимизда эътибор берган бўлсангиз, вазиятлар яратиш ва ўйин борасида катта устунликка эга чиқдик. Ҳар бир ўйинда ўртача 2тадан гол урмоқдамиз. Ҳужум чизиғимиз жуда ҳам кучли, дея оламан. Шунингдек омад ҳам биздан юз ўгирди. Эндиликда астойдил ишлаймиз.

- Клуб Про лигага чиқишга қай даражада тайёр?

- Менимча, жамоа Про лигага чиқишга мутлақо тайёр. Шахсан мен клубга шу мақсадда келганман. Худо хоҳласа иккинчи даврани кўтаринки руҳда ўтказиб мураббий ва мухлисларимизни ишончини оқлашга ҳаракат қиламиз. Юқори ўринларни эгаллаб Про лигага йўлланма оламиз.

- Айни пайтда бошқа жамоалардан таклифлар борми?

- Ҳозир таклифлар бўлмади. Бор эътиборим фақат жамоамга қаратилган. Мақсад иккинчи даврани максимум даражада ўтказиш. Кейинчалик қолганини ўйлаб кўрса бўлади.

- Биринчи давранинг энг яхши ва энг ёмон ўйини қайси?

- Жамоамиз барча учрашувларни аъло даражада ўтказди. Энг ёдда қолган ўйин меҳмонда "Ғиждувон"га қарши кечди.Ушбу баҳсда мураббийларимизнинг кўрсатмаларини бажарганимиз ҳисобига ғалаба қозондик. Энг аламлиси ўз майдонимизда  "Чиғатой"га ютқазганимиз бўлса керак.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика