Latest news

21:05Бундеслига. "Бавария" меҳмонда "Хоффенхайм"ни қийинчиликсиз таслим этди  2 20:35"Манчестер Юнайтед" — "Челси". Таркиблар маълум  1 20:30Суперлига. "Нефтчи" – "Динамо" 2:1 (матнли трансляция)  47 20:17"Верона" — "Ювентус". Таркиблар маълум  2 20:12"Бухоро" ўз тарихида биринчи маротаба "Навбаҳор"га 3тадан кўп гол урди   7 19:59Суперлига. "Бухоро" "Навбаҳор" дарвозасига жавобсиз 5 та тўп киритди  89 19:53"Сабаҳ" — "Туран". Раҳмоналиев асосий таркибда  1 19:26Зиданнинг 27 ёшли ўғли Люка спорт фуқаролигини Жазоирга ўзгартирди  0 18:55Суперлига. "Хоразм" ўз уйида "Қўқон-1912" билан дуранг ўйнади  11 18:41"Реал" — "Эспаньол". Таркиблар маълум  20 18:35АПЛ. "Ливерпуль" Мерсисайд дербисида қийин ғалабага эришди  11 17:08Футзал. Ўзбекистон Фаластинни тор-мор этди  17 16:41Рубен Санчес: "Мухлисларимизни яна бир бор ранжитишга ҳаққимиз йўқ эди"  0 16:02Тимур Кападзе Хитой мураббийи бўлиши ҳақидаги саволга аниқ жавоб берди  57 14:12"Шўртан" ва "Пахтакор" ўртасида нурсиз дуранг қайд этилган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1

Фарруҳ Икромов: "Локомотив"ни мағлубиятга учратишимиз шарт эди" News

Фарруҳ Икромов: "Локомотив"ни мағлубиятга учратишимиз шарт эди"

Тошкент дербисида "Бунёдкор" "Локомотив"дан устун келди.

Учрашув давомида рақибидан ҳар жабҳада устун келган "қалдирғочлар" ишончли 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди ва ўз ҳисобига уч очкони ёздириб қўйди. Баҳсдан сўнг заҳирадан майдонга тушиб "Бунёдкор"нинг ўйинини кучайишига ҳисса қўшган Фарруҳ Икромов фикрлари билан ўртоқлашди.

"Ўтган турда учралган мағлубиятдан сўнг ўзимизга келишимиз қийин бўлди. Муҳими ўша беллашувда йўл қўйган хатоларимизни такрорламасликка ҳаракат қилдик. Мураббийлар штаби машғулотларда ва учрашувга тайёргарлик жараёнида керакли ва зарур кўрсатмаларни беришди. Жамоадошларим билан ўзимизни қўлга олдик ва руҳий жиҳатдан мазкур баҳсга қадар тиклана олдик. Бугун ғалаба қозонишимиз шарт эди. Бошқаси бизни қониқтирмасди.

 "Локомотив" ҳам кучли жамоа. Лекин, улардаги вазиятни ҳам тўғри тушуниш керак. Назарий машғулотларда "Локомотив"ни ўрганганимизда стандарт вазиятларда бошқача ҳаракат қилишини кўргандик ва буни кутгандик. Уларда бўйдор футболчилар борлиги сабаб иккинчи қаватда етарлича муаммо туғдиришади. Рақибга имконият қолдирмаслик учун бор кучимиз билан олдинга интилдик",- дейди Фарруҳ Икромов.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика