Latest news

14:57"Пахтакор" академияси жаҳоннинг энг яхши юзталигидан жой олди  0 14:52Куртуа "Реал" сафидаги юбилей ўйинини ўтказди  0 14:25"Андижон" Баҳрайн жамоаси билан дуранг ўйнаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 14:00"Милан" ҳимоячиси билан янги шартнома борасида музокаралар олиб бормоқда  0 13:32"Ливерпуль" Салоҳни 12 ўйинга йўқотиши мумкин  2 13:03Суперлига. 26-тур дисквалификациялари: "Пахтакор", "Сўғдиёна" ва "Шўртан"да йўқотишлар мавжуд  0 12:34Слот "Ливерпул"нинг 2 футболчиси жароҳат олганини маълум қилди  0 12:06Ўзбек клубларининг бағрига шамол тегадиган бўлдими?   3 11:48Антони ЙТҲда ҳалок бўлди  5 11:22Ла Лига президенти Хавьер Тебас "Барселона"нинг АҚШдаги ўйини бекор қилингани ҳақида кескин баёнот берди  5 10:30ОФК адолатсиз ташкилотми ёхуд нега Япония ОФКни тарк этмоқчи?  6 09:41Sofascore. Шомуродов кечаги учрашувда неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 09:17Суперлига. Бугун навбатдаги турга старт берилади  6 08:53ОЧЛ 2. "Истиқлол" ғалаба қозонди. Ашурматовнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:27Африканинг йил футболчиси учун номзодлар эълон қилинди  5

ФАРҚ. Шарҳловчилар қанча топади? News

ФАРҚ. Шарҳловчилар қанча топади?

Футболда шарҳловчиларнинг ўрни бўлакча. Улар ўйин жозибасига футболчилардан кам таъсир қилишмайди.

Бу йўналишни танлаган киши вақти-вақти билан танқид, ҳақоратлар ёмғирига дош бериши керак. Ҳар қанча холис бўлманг, мағлуб жамоа мухлисларига рақибдек кўринасиз. Айни пайтда халқ орасида машҳурлашиб, минглаб мухлислар орттиришингиз мумкин. Кўпчилик сизнинг жонли эфирлар орқали яхшигина пул топишингизга ишонади...

Аслида ҳам "комментаторлик" сердаромад соҳами? Бугун шу саволга турли мамлакатлар мисолида жавоб топамиз. 

Россия Федерацияси

Яқиндагина "МатчТВ" ходимларининг ойлик маошлари эълон қилинди. Чемпионлар Лигасининг охирги финалини рус тилида шарҳлаган Георгий Черданцев 30 кунда 1,1 млн рубль (207 млн сўм) ишлаб топар экан. Телеканал шарҳловчилари орасида энг кам гонорар РПЛ баҳсларида ишлайдиган Дмитрий Бажановга тегишли (1200$).

Туркия

Бу мамлакатда спорт шарҳловчиларининг ойлик даромади (ўрта ҳисобда) 1700-2000 доллар атрофида. Аммо телеканалларнинг рейтингига кўра бу рақам юксалиб бораверади. Туркияда футбол экспертлари алоҳида қадрланади. Улар йилига 2 млн долларгача ишлаб топишлари мумкин.

Англия

Гарри Линекернинг BBCда фаолият юритишини биласиз. Инглиз футболи афсонаси қаторасига 5-йил телеканалнинг энг кўп маош олувчи юлдузига айланди — 1,36 млн фунт. Ковид пандемиясига қадар унинг йиллик даромади 1,75 млн фунт эди.

Қозоғистон

Қўшниларимизнинг машҳур комментаторлари ўйин бошига бериладиган бонус ва гонорарлардан ташқари ойига ўртача 1000 доллар атрофида маош олишади.

Германия 

Немис шарҳловчилари мундиалнинг 1 ўйини учун 3 минг еврогача гонорар олади. Телеканалларда эксперт сифатида фаолият юритадиган собиқ футбол юлдузларининг йиллик даромади 2 млн евро атрофида.

Америка эса бошқалардан анча олдинда. CBS Sports Radio'да фаолият юритадиган Жим Роум йилига 30 млн доллар топади.

Ўзбекистон

Юксак рақамлар билан давом этамиз. Бизда энг машҳур спорт шарҳловчилари 1та ўйин учун ўртача 18-27 доллар атрофида гонорар олишади (Сўмга чақсак, 200-300 минг дегани).

Ҳолатни яхшироқ тушунишингиз учун солиштирамиз. Даврон Файзиев ёки Хайрулла Ҳамидов 1 ойда 15та топ даражадаги учрашувда ишлаган тақдирда ҳам, Черданцевга нисбатан 45 марта камроқ даромад қилишади...

Муаллифнинг телеграмдаги канали → ФР| футбол АНАЛИЗИ

Author :
Rating: -40   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика